UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:40Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0

17 окт 07:30
Янгиликлар

Футбол

СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди

Теглар :  СССР
СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Уваров Совет Иттифоқи чемпионатида келишилган учрашувлар бўлганини маълум қилди.

 У интервью давомида бундай ўйинлар билан боғлиқ бир нечта воқеаларни эслади. 

— Фаолиятингиз давомида бирор марта келишилган ўйинда иштирок этмаганмисиз?

— Нима билан қасам ичишим керак бўлса ҳам, йўқ! Ҳеч қачон иштирок этмаганман. Агар бутун жамоа келишган бўлса, унда мен ҳам қатнашган бўламан. Бир марта шундай ўйин бўлган, лекин келишув ҳақида фақат кейин, менга пул олиб келишганида билдим.

— Қандай ўйин эди?

— Киевда “Динамо”га қарши ўйнаган эдик.

— Адашмасам, 0:5 ҳисобидаги мағлубиятми?

— Йўқ, 1:2 ҳисобида ютқазганмиз. У ерда кулгили вазият юз берган. Газзаев 40 метрлардан тўпни дарвоза тўққизлигига жойлади. Кейин эса томоша бошланди: қандайдир пенальтилар...

Кийиниш хонасида менга 200 ёки 250 рубль беришди. Ҳайрон бўлиб: “Нима учун?” деб сўрадим. “Сўрама”, дейишди. Мен ҳам бошқа савол бермадим.

Аммо Киевда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганимиз аниқ келишилган ўйин эмас эди. Келишилган учрашувлар бундай ўтмайди.

— Бизда келишилган ўйинларга оид иккита воқеа бор. Сиз уларга изоҳ берсангиз.

— Қани, айтаверинг!

— Борис Поздняков Кутаисидаги ўйин ҳақида гапирган эди. Ҳар бир футболчига 500 рублдан пул олиб келишган: “Пулни сизларга берамиз ёки ҳакамларга. Ўзингиз ҳал қилинглар”, дейишган. Овоз бериш бошланган. “Мен, Стукашов ва Прудников қарши чиқдик, қолганлар эса рози бўлишди. Аммо ҳакамлар билан барибир кураша олмаслигимизни, ютқазишимизни тушуниб, пулни олдик”, деган эди у.

— Буни биринчи марта эшитяпман!

— Ростданми?

— Мен бошқа воқеани биламан. Душанбе шаҳрига борганимизда дарвозабон Мананников катта бир пакетни кўтариб келди. Мен бунчалик кўп пулни ҳеч қачон кўрмаган эдим.

— Пулни сизга олиб келганмиди?

— Ҳа. Мен унга: “Бу менга тегишли масала эмас, йигитларнинг олдига бор”, дедим. Охир-оқибат пакет ростовлик ҳакам Тимошенконинг қўлига ўтди. У пенальти белгилади — тўп майдон марказида турган пайтда! Биз 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Қани, кейинги воқеангизни айтинг.

— Бу воқеани Алексей Прудников айтиб берган. Уйда Кутаисининг “Торпедо” жамоасига мағлуб бўлишганидан кейин Эдуард Малофеев кийиниш хонасида Прудниковга ташланган: “Нега ўйинни сотдинг?” Прудников эса: “Мен захирада ўтирган эдим-ку”, деб жавоб берган. Малофеев: “Нима бўпти? Сен жамоа сардорисан!” деган экан.

— Эдуард Васильевичнинг ўзига хос фикрлаш тарзи бор эди. Ҳамма нарсага “шашка яланғочлаб” ташланарди. Ростини айтсам, Кутаиси билан ўйин келишилган бўлган деб ўйламайман. Гарчи... Ҳозир ҳар қандай эҳтимолни истисно қилмайман!

— Сизни бундай ишлардан хабардор қилишмаганми?

— Йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг