UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0

01 май 16:59
Янгиликлар

Хоккей

Спорт ҳақида фильм: «17-рақамли афсона»

Бутун дунё кинематографияси ҳар доим спорт тадбирларидан илҳомланиб келган ва «мусобақалар фильмлари» бу йўналишдаги асосий санъат сифатида ажралиб туради.

Бу спорт одамлар ҳаётида муҳим рол ўйнашидан далолат беради, демакдир.

Бугун сиз билан 2013 йилда режиссёр Николай Лебедев томонидан суратга олинган собиқ СССРнинг энг машҳур хоккейчиларидан бири – Валерий Харламовнинг шаклланиши ва муваффақият йўлига бағишланган «17-рақамли афсона» фильми ҳақидаги маълумотларни баҳам кўрамиз.

Ушбу фильм «байопик» (biopic) жанрида яратилган бўлиб, машҳур хоккейчининг болалиги ва ўсмирлигидан тортиб, афсонавий «Канада–СССР суперсериялари»да совет жамоаси канадаликларни ўз уйида сенсацион тарзда мағлуб этгани ҳақидаги воқеаларни ҳикоя қилади.

Ушбу беллашувда ўзининг техник ва кескин услубида иккита гол урган «17-рақамли афсона» Валерий Харламов кашф этилди.

Фильм бўлажак «афсонанинг» онаси туғилиб ўсган Испаниядаги шаҳар кўрсатилишидан бошланади. Шаҳарда буффонада байрами, ҳамма хурсанд. Мана, кичик Валерий тасодифан буффонада майдонига югуриб кетди. Онаси ваҳима ичида унинг орқасидан югуради. Тўсатдан, Валерийнинг ҳаваскор матадор тоғаси, ишонч ва хотиржамлик билан деярли рақсга тушиб, буқа эътиборини ўзига қаратади ва плаши билан нафис ҳаракат қилиб, уни тинчлантирганча болани «жанг»нинг қоқ марказидан чиқариб олади.

Ушбу эпизод биз учун метафора бўлиб хизмат қилади ва Харламов «қони» кимга бориб тақалишини эслатиб қўяди. У тоғаси сингари хотиржам ва «матадор» каби ҳийлагар бўлади, аммо фақат муз майдонида.

Бундан ташқари, биз СССРдаги воқеаларга кўчиб ўтамиз, у ерда ёш Харламов турли кичик клубларда ўйнаб, ўз услубини топади ва хоккей ҳаётининг ажралмас қисми эканлигини тушунади. Бунга параллел равишда, унинг шахсий ҳаётида зиддият ривожланиб боради ва болалигидан кейин ҳеч қачон кўрмаган онаси билан муносабатларда ҳақиқий испанча «эҳтирослар» бўй кўрсата бошлайди. Харламовни улғайиши осон кечмаган, аммо ҳаётидаги бундай «бўронлар» СССРнинг «олтин» жамоасини илҳомлантирувчи ҳужумчисини тарбиялаб берди.

Фильмда афсонавий мураббий Тарасов спортчи билан қандай танишгани алоҳида кўрсатилганини таъкидлаш керак. У Валерийнинг истеъдодини пайқайди, лекин узоқ вақт давомида асосий жамоада мусобақаларга олиб кетмайди ва ҳатто уни «масхара қилиб,» қатъиятини синовдан ўтказади. Кейинчалик Тарасовнинг тактикаси иш беради ва Харламов шов-шув қила бошлайди.

Aктёрларнинг ажойиб ижроси (юлдузли таркиб – Данила Козловский, Олег Меньшиков, Владимир Меньшов ва Светлана Иванова), голливудча махсус эффектлар, фильмнинг илк дақиқасидан туйғуларни жунбушга келтирадиган афсонавий хоккей ўйинчисининг шахсиятига хос ажойиб сюжет ва хоккей шунчаки ўйин эмас, балки миллий ғоя деган тушунчага олиб келади.

Буларнинг барчаси – «17-рақамли афсона» фильмида акс этган, кўринг, кетган вақтингизга афсусланмайсиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг