UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0

08 окт 14:02
Янгиликлар

Каратэ, Қизиқарли!

СССР вақтида каратэ нима учун "запрет" бўлганди? Ушбу спорт тури билан КГБ ходимлари шуғулланишлари мумкин эди

Теглар :  Каратэ
Каратe — Япониянинг миллий спорт тури.

Ҳозирги вақтда каратэ ММА спорт турининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

СССРга каратe салкам 50 йил олдин кириб келган, ўн йилдан сўнг эса бу спорт турига «запрет» қўйилган, яъни тақиқланган. Сабаби бу спорт турини кўча болалари мукаммал ўрганиб олишади ва кўча мафиялари пайдо бўлади. Ҳукумат барча каратe машғулотларини тўхтади, уларнинг ҳисоблашича, уларнинг фикрича каратe орқали мамлакатда реформа амалга оширилиши мумкин эди.


Беш йил ичида СССРда 12 миллион инсон каратэга қизиқиб кетади

Каратe илк бор 1964 йилги ёзги Олимпия ўйинларига киритилган. Мусобақада спортчилар жанг қилишмаган фақатгина, кўргазмали чиқишлар кўрсатишади. Шунга қарамасдан, кўпчилик бу спорт турига меҳр қўяди.

СССРга каратeни япониялик талабалар Тесуо Сато ва Хасимото Хидео олиб келган. Хасимото дастлаб бу спорт турини самбо устаси Алкесандр Подшеколдин билан олиб боради. Улар 60-йилларнинг бошида каратe бўйича сабоқ беришни бошлашади. Илк каратe секцияси 1969 йилда Москва шаҳрида очилди. Машғулотларда иштирок этувчилар сони 10 мингтадан ошиб кетди, улар эса атиги 50 нафар спортчи билан ишлашни режа қилишганди. 70-йилларнинг охирида СССРда 6 миллиондан ортиқ инсон каратэ билан шуғуллана бошлади.



Энг кучли каратэ усталари криминалга киради

80-йилларнинг бошида каратэни СССРда тақиқлаш кераклиги борасида хабар чиқади. Чунки барча машғулотлар пулли, шунингдек, ёш авлоднинг миясига зарар беради деб таъкидлашди. Лекин бу гап сўзлар орқали шундай йирик спорт турини ёпиб бўлмасди. Ўша вақтда «ХХ аср Қароқчилари» деб номланган фильм чиқди ва бу фильмдан сўнг каратe ихлосмандлари янада кўпайиб кетди.

80-йилларнинг охирида кўча безорилари кўпайиб кетди, уларнинг асосий спорт услублари каратэ эди. 1981 йилда «Совет спорти» газетасида каратэни йўқотиш кераклиги тўғрисида мақола чиқади, бу мақола эса тепадаги «каттакон»лардан бирига етиб боради ва бу спортни йўқотиш кераклигини буюради.

Бу фикрлардан бир йил ўтиб, СССРда каратэ билан шуғулланганлар жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлди. Моддада ёзилишича, каратэ билан шуғулланганлар беш йилгача озодликдан маҳрум этилган. Бундай модда билан ўша вақтнинг энг кучли икки мураббийи Алексей Штурмин ва Владимир Гусевлар ҳам ҳибсга олинишди. Гусевга беш йил берилди, Штурмин эса саккиз йилга қамалади.


СССР парчаланишдан аввал каратэ қайтди

Каратэга тақиқ қўйилганидан сўнг етти йил давомида махфий равишда ишланди. Ўша вақт ичида СССР ҳудудида биттагина каратe машғулоти учун зал бўлган ва ерда СССР КГБ вакиллари шуғулланган. Бу ҳудуд СССР махфий хизмати томонидан қаттиқ қўриқланган.

1989 йилда каратe яна СССРда расман қонуний спорт тури деб эълон қилинди. Иля Леонидович Гулев СССР каратэ федерациясининг раҳбари деб эълон қилинди.

sports.ru сайти асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг