UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

10 апр 17:34
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси юлдузлари: Еттита олимпия ўйинларида иштирок этган Зоран Приморац

Теглар :  Зоран Приморац
Дунё тарихидаги энг кучли стол тенниси усталарини ёдга олишда давом этамиз.

Бугун етти карра ёзги олимпия ўйинларида узлуксиз қатнашган Зоран Приморац ҳақида фикр юритамиз. Зоран 1969 йилнинг 10 май куни Собиқ Югославиянинг Задар шаҳрида дунёга келади. Приморац ёшлигидан стол теннисига меҳр қўяди ва 7 ёшидан пинг понг билан шуғулланишни бошлайди. Фаолияти давомида кўплаб халқаро турнирларда , хусусан саккиз марта “ITTF World Tour” турнирнинг бош совринига эга чиқади. Шунингдек, Приморац еттита олимпия ўйинларида узлуксиз қатнашишга эришади. Бундай натижага стол тенниси тарихида атиги 3 нафар спортчи эришган. Фаолиятини 2012 йилда якунлайди. Ҳозирда Халқаро стол тенниси федерациясининг ижро қўмитасида фаолиятини давом эттирмоқда.

Эришган ютуқлари:

Олимпия ўйинларининг вице-чемпиони
Европа чемпиони
Жаҳон чемпионатининг вице-чемпиони
Жаҳон кубоги соҳиби

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг