UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

06 апр 17:08
Янгиликлар

Стол тенниси

Зоран Приморак: Менимча, деярли барча спортчилар олимпия ва паралимпия ўйинларини келаси йилга қолдирилганига рози

Теглар :  Зоран Приморак
Халқаро теннис федерацияси матбуот хизмати вакиллари олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби , икки карра жаҳон чемпиони, етти карра олимпия ўйинлари ва олти карра жаҳон чемпионати совриндори Зоран Приморак билан интервью ташкил қилишди.

Олимпия ўйинларининг қолдирилиши ҳақида.

Менимча, деярли барча спортчилар олимпия ва паралимпия ўйинларини келаси йилга қолдирилганига рози . Чунки ҳозирги ҳолатда спортчиларни, уларнинг мураббийлари ва мухлисларни соғлиғини хавфга солиш яхши иш бўлмаслиги аниқ.Шунингдек, кўплаб олимпия ўйинлари учун ўтказилиши лозим бўлган, саралаш мусобақалар ташкил қилинмай қолди. Энди келаси йил ёки шу йилнинг ёзидан бошлаб барча мусобақаларни ўтказиб олиш имкони пайдо бўлди.

Спортчиларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида,

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари қолдирилишга қарамасдан, спортчилар ҳозир нима қилишларини билмаяпти. Сабаби ҳозир бутун дунё карантинда ва барча спорт заллари ёпиқ. Коронавирус спортчиларнинг тайёргарлигига жиддий тасир қилди. Сабаби олимпиадага тайёргарлик кўраётган спортчилар ўзларининг сўнгги ўқув еғин машғулотларини олиб бораётган эди. Ҳозир эса ким қандай жисмоний ҳолатини ушлаб туриш имкони бўлса, шундай ҳаракат қилмоқда.

Коронавирус ҳақида

Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам яхши нарсаларни ўйлашимиз керак. Бу бизга берилган синов, агар хотиржамликни йўқотадиган бўлсак, барчаси ёмонлик билан якунланиши мумкин. Барча спортчилар ўзларини эркин ҳис қилишлари лозим, сабаби Халқаро стол теннис федерацияси (ITTF) ҳар бир спортчиси ҳақида қайғуради. Коронавирус битта мамлакатни эмас, балки бутун дунёнинг асосий муаммосига айланиб бўлди. (COVID 19) туфайли нафақат спорт балки барча соҳалар инқирозга учрамоқда. Лекин яқин орада барчаси жойига тушиб кетади,

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг