20 окт 16:25
Янгиликлар

Сучжоу Челленжери: Ҳумоюн Султонов бир кунда иккита ўйин ўтказиб, мусобақа асосий даврасига йўл олди
Мусобақа саралашида ўзбекистонлик икки нафар ракетка устаси — Ҳумоюн Султонов ҳамда Сергей Фомин ҳам чиқиш қилди.
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлмиш Султонов бугуннинг ўзида иккита ўйинда кортга чиқди. У дастлаб, рейтингдан ўрин олмаган хитойлик Чжуруй Чжангни 2:0 (6/1, 6/2) ҳисобида доғда қолдирди. Ўйин 1 соат, 9 дақиқа давом этди. Квалификация даврасида биринчи рақамли теннисчи сифатида таснифланган Ҳумоюн ҳал қилувчи баҳсда Япония вакили Юта Кикучидан устун келди — 2:0 (6/2, 6/4). Маълумот ўрнида, ушбу ўйин олдидан Султонов ATP рейтингида 395, Кикучи эса 615-ўринни эгаллаб турганди.
Энди Ҳумоюн эртага Сучжоу Челленжерининг илк босқичи доирасида Хитой Тайпейи шарафини ҳимоя қилувчи Ву Тинг Лин (ATP-529) билан тўқнаш келади. Ўйин эртага 7:00 да бошланиши белгиланган.
Шунингдек, бугун Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннис устаси Сергей Фомин (ATP-465) мусобақа саралашида япониялик Юкусе Такахашига қарши кортга чиқди ва 1:2 (5/7, 6/3, 4/6) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ дунё рейтингида 440-ўринни банд этиб турган Такахаши мусобақадаги иштирокини давом эттира олмаслиги маълум бўлганидан кейин йўлланма Фоминга насиб этди.
Сергей эртага илк даврада бошқа бир япон ракеткаси — Рента Токуда (ATP-327) билан тўқнаш келади.
Фикрлар