UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

10 фев 19:25
Янгиликлар

Қизиқарли!, Баскетбол

"Судья ҳибсга олиш учун буйруқ берган". Майкл Жорданнинг шармандали ва кўпчилик билмайдиган тарихи

Ҳамма қонун олдида бир, ҳатто NBA'нинг олти карра афсонавий чемпиони ҳам.

Майкл Жордан — баскетбол тарихида ўчмас из қолдирган спортчи. Паркетда у такрорланмас, майдон ташқарисида эса намунали фуқаро эди. Аммо биз ҳаммамиз инсонмиз ва ҳатто жаҳон баскетболининг супер юлдузлари ҳам хато қилишлари мумкин. Хуллас, Майклнинг арзимаган хатоси деярли қамоққа олинишига олиб келган.

58 ёшли Жорданнинг танқид қилиниши ва ҳали ҳам бу давом этишига ягона сабаб - бу, унинг қимор ўйинларига қарамлиги. Унинг фаолияти давомида дуч келган барча жанжаллар қимор ўйинлари билан боғлиқ эди. Бироқ қимор ўйнаб, у АҚШ қонунларини, ҳатто NBA қоидаларини ҳам бузмаган.


1989 йилда Майкл Жордан машина тезлигини оширгани учун тўхтатишган. Ўша вақт суперюлдузнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ эди. Майклга тегишли айблов қўйилди ва иш судга топширилди. Афсонавий ўйинчининг суд мажлисига келмагани вазиятни янада оғирлаштирди.

Жордан ҳаётидаги шармандали воқеа, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмаган ва бугунги кунда деярли унутилган. Архивланган ёзувни фақат "Chicago Tribune" веб-сайтида топиш мумкин, у ерда Майклнинг қонун билан боғлиқ муаммосини кўришингиз мумкин.

6 июнь куни Лексингтон полицияси ходими Жорданнинг Фейет округи жанубида соатига 90 мил тезликда ҳайдашини ёзиб олди. Баскетбол юлдузи ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмаслиги учун судья ҳибсга олиш учун ордер берди. Майкл судга келмади. Унинг агенти Барбара Аллен журналистлардан вазиятни билиб олгач, эртаси куни жаримани тўлаган ва якунда вазият тинч йўл билан ҳал қилинди. 


Жордан ўз агенти орқали 102,5 доллар жарима тўлаган. Шундан сўнг уни ҳибсга олиш тўғрисидаги буйруқ қайтариб олинган, лекин унинг бенуқсон шахсий файлида кичик бир белги ҳамон сақланиб қолмоқда.

Бироқ бошқа таниқли баскетболчилар билан солиштирганда, Майкл Жордан шунчаки "фаришта". Бу ҳақда у ўзининг “Сўнгги рақс” ҳужжатли филмида айтиб ўтган.

“Жамоадошлар мен кўришни истамаган нарсани қилишарди. Мавсум олдидан битта воқеа юз берди. Биз Пеорияда эдик, менимча. Меҳмонхонага кирдик, мен жамоадошларимни топишга ҳаракат қилардим.

Уларни топганимда уларда тақиқланган моддалар бор эди. Улар билан яна ёлғиз дам олишингиз мумкин бўлган аёллар хам бўлган. Агар полиция келиб тинтув қилса, мен ҳам хонадагилар каби айбдор бўлардим. Шунинг учун мен у ердан кетдим" - дейди Жордан.

Ҳатто афсоналар ҳам хато қилишади. Майкл Жордан ҳам бундан мустасно эмас эди. Аммо у "Chicago Bulls" жамоаси билан олтита NBА чемпионлигини қўлга киритди, кўпчилик томонидан тарихдаги энг буюк баскетболчи сифатида обрў қозонди ва дунёдаги энг бой спортчилардан бирига айланди.


championat.com сайти асосида Камрон Ҳасанов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг