UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0

02 апр 10:35
Янгиликлар

Теннис

Султонов "Челленжер" турнирини қийин ғалаба билан бошлади

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов икки ҳафталик танаффусдан сўнг яна кортга қайтди.

Ҳамюртимиз Италиянинг Барлетта шаҳрида ўтказилаётган турнирда иштирок этмоқда. Ушбу "Челленжер" туркумига кирувчи мусобақанинг мукофот жамғармаси 91 250 еврони ташкил қилади. Турнирда 8-рақам остида таснифланган Ҳумоюн илк даврада украиналик Олександр Овчаренкога қарши кортга чиқди. 

Икки соату 27 дақиқа давом этган уч сетлик мураккаб баҳсда Султонов рақибини камбэк эвазига мағлубиятга учрата олди - 2/6, 7/6(3), 7/5. Ҳумоюн учрашув давомида 3, Олександр 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар ҳамюртимизда кўпроқ бўлди - 4 га 3. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди.    

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 229, Овчаренко эса 327-ўринни эгаллаб турибди. Энди теннисчимиз 1/8 финалда хорватиялик Матей Додигга қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан эртага, 3 апрель куни соат 13:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг