UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0 11:13"Рекордим 14-0. UFC'га ўтиш вақти келди, шекилли" - Хотамбек Бойназаров 0 10:39Гэтжи Конор Макгрегор билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 10:13Гусковнинг мураббийи кейинги рақиб ким деган саволга жавоб берди 0 09:4119 ёшли Ямаль "Барселона"нинг 91 йил сақланиб турган рекордини янгилади 0 09:08Шу ҳафта Нурсултон билан бир оқшом жанг қиладиган Хукер Нурмагомедовни UFC`да синаб кўришга тайёр 0 08:37Пратес Ислам Махачевни нокаут эвазига мағлуб этмоқчи 0 08:06US Open 2026. Биринчи ракеткамиз ҳам ғалаба билан бошлади 0 21:06Лео Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 20:28Чимаев октагонга қайтишга тайёр! У ким билан жанг қилмоқчи эканини айтди 0 19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0

09 апр 15:20
Янгиликлар

Теннис

Султонов Монца турнирида дунёнинг 91-ракеткасига қарши уч сетлик учрашув ўтказди

Италиянинг Монца шаҳрида теннис бўйича ATP 100 тоифасига кирувчи "Челленжер" турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 145 250 еврони ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов захира ўйинчиси сифатида баҳсларга киришганди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада рейтингда ўзидан юқорида турган словакиялик 27 ёшли Лукас Клейнни 6/1, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Ҳозиргина якунига етган 1/8 финал баҳсида ҳамюртимиз турнирнинг биринчи ракеткаси, дунё рейтингида 91-ўринни эгаллаб турган бельгиялик Рафаэль Коллиньонга қарши кортга чиқди. Биринчи сет 6/2 ҳисобида бельгиялик фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетда Ҳумоюн брейк эвазига сетни ютиб олди - 6/4. Ҳал қилувчи учинчи сетда Султонов кучли рақибига қаршилик кўрсата олмади - 0/6.     

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 229-ўринни эгаллаб турибди. Бир соату 56 дақиқа давом этган баҳсда Ҳумоюн 3, Коллиньон 8 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар европалик теннисчида кўпроқ бўлди 4 га 2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган учинчи учрашуви бўлди. Бундан аввалги икки баҳсда теннисчилар биттадан ғалабага эришишганди. Бугун Рафаэль ҳисобда олдинга чиқиб олди - 2:1.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг