UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0

07 янв 10:20
Янгиликлар

Футбол

Суперлига 2019 йил 33 турлик форматда ўтказилади

Ўзбекистон Суперлигасида вақти келиб жамоалар сони 16 тага қадар ошиши мумкин.

Аммо 2019 йилда ҳам чемпионатда 12 та клуб ғолиблик учун кураш олиб боради. Ҳаммаси йил сайин рақобатбардош клублар сонининг ошишига боғлиқ.

2018 йилги мавсумда Суперлига беллашувлари “олтин очко” қоидасига кўра ўтказилган ва клублар жами 32 та учрашувда майдонга тушганди. Мазкур форматнинг энг асосий ўзига хосликлари сифатида марказий ўйинлар сонининг икки баробар кўп бўлиши ҳамда чемпионлик учун кураш масаласига аутсайдерларнинг аралашмаслигини кўрсатиш мумкин.

Профессионал футбол лигаси 2019 йилда 12 та клуб учун ишлаб чиқилган иккинчи форматни синаб кўришга қарор қилди. Унга кўра, жамоалар уй-сафар тизимида жами 22 та тур учрашувларини ўтказади. Қолган 11 та тур эса 22-турдан кейинги турнир жадвалига қараб тузиб чиқилади.

Бунда 1-ўринни қўлга киритган клуб учинчи даврада 2-ўрин соҳибини ўз уйида қабул қилади ҳамда 3-ўрин майдонига сафар этади. 4-ўрин эгасини ўз уйида қабул қилади ва 5-ўринни эгаллаган клуб майдонига сафар этади. Шу тариқа исталган жамоа 22-тур якунига кўра ўзидан кейинги ўринда турган клубни ўз майдонида қабул қилади ва кейингисининг майдонига сафар этади.

Мазкур форматда жамоалар мавсум сўнгига қадар иккига ажратилмайди. Клублар ишлаган очколар ўз ўрнида қолади. Учинчи давра тақвими 22-тур якунига етганидан сўнг 10 дақиқа ичида мухлисларга ҳавола этилади. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи бўлмайди. Турлар кетма-кетлиги йил аввалида ташланган қуръа қандай кўриниш олган бўлса, 33-турга қадар шу кетма-кетликда қолади.

ПФЛ ҳамда ЎФА чемпионатнинг аввалги формати ўзини оқламагани учун эмас, икки йўлни солиштириш учун ҳам шундай қарорга келди. Агар 2020 йилда ҳам жамоалар сони 12 та бўлиб қолаверса, у ҳолда сўнгги икки йилдаги форматдан қай бири яхшироқлиги борасида катта сўровнома ўтказилади. У вақтда деярли барчада форматларни солиштириб олиш имконияти бўлади. 

Аслида эса ўзбек футболидаги камчиликларни бартараф этишда формат ҳеч қандай роль ўйнамайди. Профессионал футбол лигаси мамлакат клубларини жиддий лицензиядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини тартибга солиш ва ички чемпионатни кучайтириш йўлидаги изланишларини давом эттиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг