UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

06 дек 11:37
Янгиликлар

Футбол

Суперлига 2025 йилдан старт олиши мумкин!

Теглар :  Суперлига
Суперлига ташкилотчилари турнирнинг формати ҳақида бош қотиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалига ушбу лигада 12 жамоа иштирок этиши кутилганди. Бироқ барча жамоалар лигадан чиқиб кетган ва фақатгина "Барселона" ва "Реал" қолганди.

"Mundo Deportivo" маълумотига кўра, турнир уч дивизионга бўлинади. Энг юқори "Юлдузли" лигада кучли бешлик лигаларининг 16 жамоаси ҳамда Португалиянинг кучли жамоалари иштирок этади.

Иккинчи - "Олтин" дивизионда 16 ва учинчи "Кўк" дивизионда 32 жамоа иштирок этиши ва шуларнинг 20 таси ҳар йили алмашиши кутилмоқда. Ташкилотчилар Суперлиганинг бошқа ўзгаришларини ҳам муҳокамага қўишган. Гарчи тарихи катта бўлмаса-да, айрим клублар "Юлдузли" лигадан ҳам ўрин олишлари мумкин.

Шунингдек, турнирнинг давомийлигида ҳам ўзгаришлар бўлиб қолиши эҳтимоли йўқ эмас. Айни дамда "Юлдузли" дивизионнинг гуруҳ босқичида жамоалар 8 тадан икки гуруҳга бўлинади ва улар икки даврали босқичда 14та ўзаро ўйинлар ўтказишади.

Шундан кейин дастлабки тўрт ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўлланма олишади. Чорак ва ярим финаллар иккита ўйинли, финал эса бир ўйинли тарзда ўтказилади. Умумий ҳисобда чемпион 19 ўйинда иштирок этади. ЕЧЛнинг ҳозирги форматига кўра, чемпионнинг умумий ўйинлари сони 17 тани ташкил қилади.

Ҳозирча ушбу ўйинлар сонини 17 ёки 18 тагача тушуриш вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Ўйинлар ҳар ҳафтанинг ўрталарида бўлади ва миллий чемпионат баҳсларига таъсир қилмайди. Суперлига келаси йилнинг сентябрь ёки 2026 йилнинг сентябрида старт олиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг