UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

25 авг 11:26
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун АГМК - "Навбаҳор" ва яна иккита ўйин бор

Бугун Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган навбатдаги 3 та учрашув бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига. 12-тур

ҚИЗИЛҚУМ — СЎҒДИЁНА
25 август 2020 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 17:00 ("Спорт ТВ" LIVE)
Ҳакамлар
: Илгиз Танташев, Хусниддин Шодмонов, Султонмурод Улфатов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Иккинчи рестартни иккита ғалаба билан бошлаган "Қизилқум" олдинги иккита турда бир очко тўплаган "Сўғдиёна" билан беллашади. Агар Навоий клуби бугун ҳам ғалаба қозонса 2016 йилги кетма-кет учта ғалабали натижасини такрорлайди.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар 34 бор тўқнаш келишган. Шундан 16тасида "Қизилқум" ғолиб бўлган, 8та ўйинда "Сўғдиёна"нинг қўли баланд келган. Яна 10та учрашувда дуранг кузатилган.

Ўзаро ўйинларнинг охирги 4тасида "Сўғдиёна" бу жамоага умуман ютқазмаган - 1 ғалаба, 3 дуранг. Эътиборлиси "Қизилқум" мезбон бўлган 17та ўйиннинг ҳеч бирида "Сўғдиёна"га ютқазмаган экан.


АГМК — НАВБАҲОР
25 август 2020 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00 ("Спорт ТВ" LIVE)
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Санжар Назаров
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Суперлиганинг бу мавсумида ҳали мағлуб бўлмаган АГМК сўнгги икки турда ғалаба нималигини билмаган "Навбаҳор"га қарши ўйнайди. Агар бугунги ўйинда АГМК мағлуб бўлмаса, клуб ўзининг мағлубиятсиз серияли рекордини такрорлайди. Жамоанинг энг узун мағлубиятсиз серияси 2017 йилда қайд этилган ва у 12та ўйиндан иборат.

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионати доирасида 24 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 11 бор АГМК, 7 бор "Навбаҳор" 3 очкони қўлга киритган. Қолган 6та учрашувда муроса кўчаси танланган.

Ўтган мавсумда "Навбаҳор" бу рақибни юта олмаган - 1 дуранг, 1 мағлубият. АГМК мезбонлигида ўтган охирги 2та учрашувда "Навбаҳор" мағлуб бўлмаган - 1 ғалаба, 1 дуранг.


СУРХОН — МЕТАЛЛУРГ ("Бунёдкор" стадиони)
25 август 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00 ("Маҳалла ТВ" LIVE)
Ҳакамлар
: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Аҳамджон Эргашев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Зоҳид Акромов

Иккинчи рестартда ҳали ғалаба қозонмаган клублар ўртасидаги баҳс. "Сурхон" охирги икки турда бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган бўлса, "Металлург" икки учрашувда икки бор мағлуб бўлди.

Бу жамоалар бугунга қадар 16 бор ўзаро ўйин ўтказишган. 7 марта Бекобод клуби, 2 марта Термиз клубининг қўли баланд келган. Қолган 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Ўзаро охирги 3та ўйинда "Металлург" бу жамоага ютқазмаган - 2 ғалаба, 1 дуранг. "Сурхон" сўнгги бор 16 йил аввал, 2004 йилда "Металлург" устидан ғалабага эришган. "Сурхон" мезбонлиги остида 8 марта ўйин ўтказилган. Шундан 6тасида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Яна икки учрашувда мезбонлар ғолиб бўлишган. Яъни Бекобод клуби "Сурхон" уйидан ҳеч қачон ғалаба билан қайтмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг