UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

07 мар 20:21
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Дастлабки турнинг ўзида учта ўзгариш содир бўлди

Юртимизда янги футбол мавсуми бошланишига ҳам борган сайин кам муддат қолмоқда. 8-9-10 март кунлари Суперлигада 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Профессионал футбол лигаси майдони айни пайтда учрашувларни қабул қилишга тайёр бўлмаган жамоаларга стадион танлаш ҳуқуқини тақдим этган. Шу боисдан “Навбаҳор” — “Қўқон-1912” учрашуви Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтадиган бўлди. “Қўқон-1912” уй стадиони ҳам айни дамда янги мавсумга тўлиқ тайёр эмас. 

Наманганликлар шу боисдан ўз уй учрашувини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказиш ниятида эди. Якунда “Навбаҳор” “Истиқлол” стадиони эмас, балки ТТЙМИ стадиони билан келиша олди ва натижада “лочинлар” илк тур ўйинини Тошкентда ўтказадиган бўлишди.


ТТЙМИ стадиони ёритиш тизими талабларга тўлиқ жавоб бермагани боисдан ўйин режадагидан 1 соат олдинроқ бошланади. Шунингдек, Термиздаги “Сурхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган “Сурхон” – “Металлург” учрашуви ҳам Спорт телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилгани боис режадагидан 1 соат эртароқ бошланади.

1-тур. 10 март, якшанба

13:00 СУРХОН — МЕТАЛЛУРГ
15:00 НАВБАҲОР — ҚЎҚОН-1912
18:00 СЎҒДИЁНА — БУНЁДКОР

Кеча ПФЛ илк турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувин 8 мартдан 16 мартга кўчирган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг