UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

14 авг 09:48
Янгиликлар

Футбол

Суперлига қайтмоқда! Бугунги "Бухоро" - "Бунёдкор" ўйини учун превью

Бугун 14 август куни Coca Cola Суперлигаси 9-туридан ўрин олган қолдирилган баҳс бўлиб ўтади.

Аслида мазкур баҳс 14 июль куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ "Бунёдкор" клуби аъзосида коронавирус инфекцияси аниқлангани боис ўйин бошыа муддатга қолдирилганди. "Бухоро" бу мавсум ғалаба қозона олмаган учта клубдан бири бўлиб турибди. "Бунёдкор" эса охирги учта турда умуман мағлуб бўлгани йўқ.

Суперлигада юзага келган иккинчи мажбурий танаффус вақтида "Бухоро" мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди. Муҳсин Муҳаммадиев билан келишилган ҳолда шартнома бекор қилинди ва унинг ўрнини Жамшид Саидов эгаллади. Мураббийлар штабига руминиялик Августин Чирита келди, Николай Минчев эса техник директор лавозимида иш бошлади. Жамоага Максимилиан Фомин ва Илҳом Алижонов каби ҳимоячилар келишди. Март ойида ўз юртига учиб кетган канадалик легионер Милован Капор эса яқинда "Атлетико Оттава" клуби билан шартнома тузди.

"Бунёдкор"да эса клуб раҳбариятида ўзгариш юзага келди. Бош директор Улуғбек Мирзаев ўрнига Айниддин Ғиёсов тайинланди. Жамоанинг собиқ аъзоси Хуршид Ғиёсов яна "Бунёдкор"га қайтди. "Машъал"дан ижарага олинган Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдураимов Муборак клубига қайтиб кетишди.

"Бухоро" ва "Бунёдкор" клублари ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 26 марта тўқнаш келишган. Катта устунлик "қалдирғочлар" томонида. 19 бор Тошкент клуби ғолиб бўлган, 6 бор дуранг қайд этилган ва фақат бир марта "Бухоро" зафар қучган.

Ўзаро охирги 7 та учрашувда "Бухоро" умуман ғалаба қозона олмаган. Ўтган мавсумда бу икки клуб ўртасидаги ҳар иккала баҳс ҳам дуранг натижаси билан тугаган.

Бу жамоаларнинг U-21 Биринчилиги доирасидаги ўйини 15 август куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ кеча ушбу баҳс 30 августга қолдирилгани ҳақида хабар берилди. Бунинг сабаби ёзилгани йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг