UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0

07 фев 13:26
Янгиликлар

Футбол

Суперлига ва ПРО-лигада бадал пуллари оширилди

ПФЛ янги мавсум учун регламентда клубларнинг Суперлига ва ПРО-лигада иштирок этиш учун тўланадиган бадал пуллар миқдорини маълум қилди.

"2019 йилги мавсум учун Суперлигада иштирок этишнинг бадали умумий 600 000 000 сўмни ташкил қилади. Бунда жамоанинг аёллар ҳамда футзал клублари томонидан тўланиши керак бўлган бадал пули ҳам қўшиб ҳисобланган", - деб ёзилади янги мавсум регламентида.  

Маълумот учун, 2018 йил учун Суперлигада иштирок этиш учун бадал пули 500 000 000 сўмни ташкил этган эди.  

Бундан ташқари қуйи лига бадал пуллари энди турлича бўлади.

"2019 йилги мавсумда Про-лига “А”да иштирок этиш учун бадал 250 000 000 сўмни ташкил қилади. Бунда жамоанинг аёллар ҳамда футзал клублари томонидан тўланиши керак бўлган бадал пули ҳам қўшиб ҳисобланган. Про-лига “В”да иштирок этиш учун ариза бадали 100 000 000 сўмни ташкил қилади", - деб ёзилган янги мавсум регламентида.

Маълумот учун, 2018 йил учун ПРО-лигада иштирок этиш учун умумий бадал пули 40 000 000 сўмни ташкил этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг