UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

21 июл 19:10
Янгиликлар

Футбол

Суперлигада мураббийлар "рокировкаси": танаффусдаги кутилган ва кутилмаган тайинловлар

Теглар :  Суперлига
Ўзбекистон Суперлигасида ёзги танаффус (ёки мавсумлараро танаффус) клублар учун нафақат таркибни кучайтириш, балки мураббийлар штабини қайта кўриб чиқиш ва янгилаш учун ҳам қулай фурсат бўлди.

Бир қатор жамоалар раҳбарияти иккинчи давра олдидан янги мутахассисларга ишонч билдиришга қарор қилди.

Қуйида танаффус вақтида мураббийлар штабида юз берган асосий ўзгаришлар ва янги тайинловлар билан танишинг:

???? Бош мураббийлар ротацияси ва янги тайинловлар

  • "Машъал": Муборакликлар танаффусда бош мураббийни бутунлай алмаштиришга қарор қилишди. Жамоага тажрибали мутахассис Сергей Лушчан бош мураббий этиб тайинланди. Унга аввалги жамоаларидаги доимги ҳамроҳи Муҳиддин Ортиқов яқиндан ёрдам беради.

  • "Қизилқум": Навоийликлар ротацияга қўл уриб, таниш чеҳрани ортга қайтаришди. Жамшид Саидов яна "Қизилқум" бош мураббийи сифатида иш бошлади. Унинг штабига жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис сифатида собиқ футболчи Акмал Шораҳмедов жалб этилди.


???? Мураббийлар штабига келиб қўшилган мутахассислар

  • "Пахтакор": Тошкентликлар мураббийлар штабини хорижлик мутахассис билан мустаҳкамлади. Камолиддин Тожиев штабига сербиялик мураббий Бранислав Радулович келиб қўшилди.

  • "Нефтчи": Фарғоналиклар таркибда ва штабда баъзи ўзгаришларни амалга оширди. Клуб Факундо Стик, Юрген Гёде билан хайрлашган бўлса, унинг ўрнига аргентиналик мутахассис Хуан Круз Жил таклиф этилди.


  • "Сўғдиёна": Жиззахликлар устози Улуғбек Бакаев штаби икки нафар россиялик мутахассис билан бойиди. Жамоага Артём Горлов ҳамда дарвозабонлар билан ишлаш бўйича Павел Поликарпов таклиф этилди.

  • "Сурхон": Мавсумни "Қўқон-1912" жамоасида Андрей Шипилов штабида бошлаган Анатолий Курлаев фаолиятини Термизда давом эттирадиган бўлди. У энди "Сурхон"да Анвар Ғофуровга кўмаклашади.

Жамоалардаги бу каби мураббийлик ротациялари ва хорижлик ҳамда маҳаллий тажрибали мутахассисларнинг келиши чемпионатдаги рақобатни янада қизитши шубҳасиз. Янгиланган штаблар ўз клублари олдига қўйилган вазифаларни қай даражада бажаришини эса майдондаги ўйинлар кўрсатади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг