UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

25 апр 07:01
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо бўйича терма жамоамиз "WT President's Cup Asian Region"ни 8 та медаль билан якунлади

Хитойнинг Тайян шаҳрида таэквондо WТ бўйича G3 классификациясидаги "Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги"нинг Осиё минтақаси учун мўлжалланган мусобақасидан ўрин олган иккинчи кунги беллашувлар бўлиб ўтди.

Кун давомида эркаклар ўртасида -54 кг, -58 кг, -63 кг, -68 кг, аёллар ўртасида эса -62 кг, -67 кг, -73 кг, ҳамда +73 кг вазн тоифаларидаги баҳслар ўтказилди.

Миллий терма жамоамизнинг 12 нафар таеквондочиси даянгга кўтарилган куннинг якунида вакилларимиз 2 та олтин ва 1 та бронза, жами 3 та медалга эга чиқишди. Жумладан, Жаҳонгир Худойбердиев ҳал қилувчи беллашувда мезбон юрт вакили Жиачаи Қиангдан, Озода Собиржонова Корея Республикаси вакиласи Мин Жу Квакдан устун келди.

Олтин:

Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг)

Озода Собиржонова (-67 кг).

Бронза:

Светлана Осипова (+73 кг).

Эслатиб ўтиш жоиз, 23 апрель куни турнирнинг илк куни доирасида 5 та медални (2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза) қўлга киритгандик. Шу тариқа, мазкур мусобақани 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медаль билан якунлайдиган бўлдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг