UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

12 авг 08:31
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ расман бекор қилинди

4-18 октябрь кунлари Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ўтказилиши сўроқ остида турган эди.

Бутунжаҳон таэквондо консуллиги коронавирус пандемияси сабаб мазкур мусобақанинг бекор қилингани ҳақида расмий хабар берди.

“Афсус билан шуни маълум қиламизки, бу йил Софияда ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказа олмаймиз. Мазкур мусобақага катта тайёргарлик кўраётган ёш таэквондо усталари учун чуқур афсусдамиз. Шуни доимо ёдда сақлашимиз керакки, спортчиларимизнинг саломатлиги доимо бизда биринчи ўринда туради. Мусобақа 2022 йилга кўчирилади ва аминманки, София шунда унутилмас мусобақа тақдим қилади”, – деди Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунг Вон Чой.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ЖЧ олдидан халқаро ташкилотнинг навбатдаги Бош Ассамблеяси ҳам ўтказилиши керак эди. Маълум қилинишича, ушбу тадбир онлайн тарзда ташкил қилинади.

Маълумот учун, Болгария ҳукумати томонидан чет элдан келган вакиллар учун мажбурий 14 кунлик карантин эълон қилинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг