UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

28 сен 12:54
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Бугун "Russia Open" старт олади

Теглар :  Таэквондо
Бугун Москва шаҳрида таэквондо бўйича G-1 классидаги "Russia Open" рейтинг турнири старт олади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 15 нафар спортчи ҳимоя қилади. Мусобақанинг дастлабки кунида 7 нафар таэквондочимиз даянга чиқишади. 

-62кг вазн тоифасида Феруза Содиқова қуръага кўра дастлабки босқичда Кот-ДИвуар вакиласи Кесси Флоренсе Жако билан тўқнаш келади. 

Чиба Гран-Присида бронза медалига эга чиққан -67кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Нигора Турсунқулова мусобақани иккинчи босқидан бошлайди. Унга Анастасия Киреева (Россия) - Анастасия Флоринска (Россия) жуфтлиги ғолиби рақиб бўлади. 

Чибада бронза медаль олган яна бир спортчимиз, +73кг тоифасида даянга чиқадиган Светлана Осипова чорак финалда Анастасия Веретехинага қарши жанг қилади. 

-63кг вазн тоифасида жанг қиладиган Ниёз Пўлатов "Russia Open"ни тожикистонлик Рамазон Мирзоевга қарши баҳс билан бошлайди.  

-68кг вазн тоифасида юртимиз шарафини бир йўла 3 нафар таэквондочи ҳимоя қилади. Улуғбек Рашитов Вячеслав Минин (Россия), Жасурбек Жайсунов Андрей Балан (Россия) ва Сардор Тоиров эса Қайрат Саримсаков (Қозоғистон) билан жанг қилади. 

Барча спортчиларимизга омад тилаб қоламиз. 

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг