UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

21 авг 13:50
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо ITF бўйича терма жамоамиз жаҳон чемпионатида иштирок этади

24-30 август кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида таэквондо ITF бўйича ёшлар ва катталар ўртасида XXI жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Терма жамоамизнинг 11 нафар ўғил бола ҳамда 2 нафар қиздан иборат таркиби эртага Болгарияга жўнаб кетади.

Мамлакатимиз делегациясига жаҳон чемпионатида Ўзбекистон таэквондо ITF Миллий ассоциацияси президенти Лазиз Ҳасанов раҳбарлик қилиши кутиляпти. Шунингдек 3 нафар ҳакамимиз У.Мукаррамов, З.Эргашева ва Ж.Аскаровлар Пловдивдаги чемпионат жангларини назорат қилиш ҳамда бошқариш учун делегация таркибига киритилган.

Жаҳон чемпионатида 92 давлатдан 2100 нафар таэквондочи иштирок этади.

Қуйида спортчиларимиз таркиби билан танишинг:

Нилуфар Аллабердиева (40 кг)

Мироншоҳ Каримов (63 кг)

Юрий Ким (45 кг)

Евгений Ким (45 кг)

Вячеслав Пак (60 кг)

Маликахон Ўрмонова (47 кг)

Темур Аманов (63 кг)

Шоҳрух Атажанов (64 кг)

Валижон Ҳудойбердиев (52 кг)

Максим Пя (52 кг)

Ёдгорҳўжа Анваров (78 кг)

Шаҳзодбек Мустафоев (64 кг)

Беҳруз Саидов (85 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг