UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

30 авг 18:31
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо ITF. Спортчиларимиз жаҳон чемпионатида шохсупага кўтарилишда давом этишяпти ФОТОГАЛЕРЕЯ

Болгариянинг Пловдив шаҳри мезбонлик қилаётган таэквондо ITF бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги XXI жаҳон чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Дунёнинг 96 давлатидан 2640 нафар қатнашчи даянга чиқаётган йилнинг ушбу нуфузли мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам қатнашишяпти. Айни дақиқаларда жаҳон чемпионатининг сўнгги куни олти нафар таэквондочимиз 50 та давлат спортчилари қатнашадиган жамоавий спарринг баҳсларида ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда. 

Ундан аввалроқ эса уч нафар спортчимиз жаҳон чемпионатининг совриндорлари сафидан жой олишди. 18-39 ёшилар баҳсида даянга чиққан юртдошимиз Шохруҳ Отажонов 64 кг вазн тоифасида финалга қадар етиб бориб, кумуш медал соҳибига айланди. 

Худди шу ёш тоифасининг 52 кг вазнли спортчилар мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Валижон Худойбердиев ҳамда 85 кг вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказган Беҳруз Саидов бронза медалини қўлга киритди. 

Маълумот учун, таэквондо бўйича жаҳон чемпионати бугун якунланади. Лазиз Ҳасанов ва Абдулҳаким Шаубаев бошчилигидаги Ўзбекистон таэквондо ИТФ Миллий Ассоциацияси спортчилари 1 сентябрь куни Тошкентга кайтишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг