UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0

16 апр 17:41
Янгиликлар

Таэквондо, Каратэ

Таэквондо ва каратэ бўйича терма жамоамиз хориж сафарига йўл олди

Бугун эрта тонгда каратэ ва таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари навбатдаги хориж сафарига йўл олишди.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, каратэчиларимиз 19-21 апрель кунлари Марокашнинг Работ шаҳрида бўладиган Премьер лига мусобақасига, таэквондочиларимиз эса Англиянинг Манчестер шаҳрига халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун сафарга отланишди. Ҳар икки делегациямиз ҳам Тошкентдан Истанбулга учадиган рейсда бирга парвоз қилишмоқда. Ҳамюртларимиз Туркия пойтахтидан икки томонга бўлинишади.

Работдаги мусобақада Садриддин Сайматов, Санжар Абдукаримов, Иқболжон Узоқов, Дониёр Отаболаев, Баҳринисо Бобоева ҳамда Барно Мирзаева юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Таъкидлаш жоиз, ушбу турнирда Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколари ўйналади.

Англия сафарига отланган таэквондочиларимиз 28 апрелга қадар йиғин ўтказишади. Йиғин учун Манчестер шаҳри танланишинг ҳам ўзига яраша сабаби бор. 15-19 май кунлари айнан ушбу шаҳар навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мазкур йиғинда жаҳоннинг етакчи терма жамоалари ҳам иштирок этиши вакилларимизнинг мусобақадан аввалги жисмоний ҳолатини кўздан кечириб олиш учун айни муддао. Йиғинга жалб қилинган спортчиларимиз қуйидагилар: Дмитрий Шокин, Никита Рафалович, Нигора Турсунқулова, Феруза Содиқова, Мадинабону Маннопова, Шуҳрат Салаев, Валентин Хегай, Чарос Қаюмова, Светлана Осипова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг