UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

15 апр 13:13
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо WTF. Жаҳон чемпионати совриндорлари муносиб кутиб олинди

Хабарингиз бор, ўсмирларимиз Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати ҳамда лицензион мусобақада иштирок этишди.

Қувонарлиси, мазкур нуфузли мусобакаларда кураш олиб борган Улуғбек Рашидов -48кг вазн тоифасида олтин медаль соҳибига айланиб, Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди.

Улуғбек шунингдек, жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланди. Қолаверса, Амирбек Тўраев (-45кг) ва Озода Собиржонова (-52кг)лар жахон чемпионатининг кумуш медали билан юртимизга қайтишди.  

Бугун тонг сахарда ушбу нуфузли мусобақаларда иштирок этган ёш спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари юртимизга қайтиб келишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида улар тантанали кутиб олинди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, мамлакатимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади. Ишонамизки, бу фақат бошланиши. Бизни олдинда бу йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари, шунингдек, Аргентина мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари кутиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг