UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0

05 фев 07:48
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочиларимиз "Фужайра Опен"дан 16та медал билан қайтишди ФОТО

БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондонинг олимпия оиласига мансуб ВТФ тури бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтди.

"Фужайра Опен" мусобақаси G1 тоифасига мансуб бўлиб, муҳим рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятлидир. Турнир ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилди. 

Ушбу халқаро мусобақада Акмал Эргашев, Собир Назаралиев ва Жасур Бойқўзиев мураббийлигидаги таэквондочиларимиз даянга чиқишди. Якунда ҳамюртларимиз томонидан жами 16та медал қўлга киритилди. Шулардан 10таси олтин медаллардир. 

Ўз вазн тоифаларида Азиз Ўктамов (-48 кг), Камрон Тоҳиров (-51 кг), ўсмирлар Олимпиадаси кумуш медали совриндори Улуғбек Рашидов (-55 кг), Равшан Икромов (-59 кг), Абдулазиз Ҳамидуллаев (-63 кг), Озода Собиржонова (-65 кг), Мадина Шониёзова (-33 кг), Зафар Каримов (-45 кг), Муҳаммадамин Алиев (-37 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритишди. 

Шахзод Сайфиев (-54 кг), Сухроб Бобобеков (-58 кг), Нурлан Бойхўжаев (-41 кг), Диёра Имомалиева (-37 кг) кумуш, Лайло Зайниддинова (-41 кг) бронза медали билан тақдирланди. Кеча куннинг иккинчи ярмида терма жамоамиз делегацияси БААдан юртимизга қайтиб келди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг