UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

29 дек 11:05
Янгиликлар

Формула-1, Қизиқарли!

Таҳлилий мақола. FIA қонунидаги янги пункт одамни ўйлантириб қўймоқда

Ушбу ҳафтанинг энг кўп муҳокама қилинган мавзуси: FIA (Халқаро автомобил федерацияси) Бутунжаҳон спорт кодексини ўзгартирди, бунинг натижасида "Формула-1" пилотларига сиёсий гапларни айтиш тақиқланди.

Пойга ташкилотчилари шу орқали юмшоқлик билан пойгачилардан оғзини "ёпиб" юришларини сўраётганга ўхшайди. Автограф-сессияларда табассум-ла бўлиш, промоутерларни мақташ, ҳомийлар қўлини сиқиб қўйиш ва борингки, ўзи ҳақида илиқ фикрлар айтиш.

12.2.1.n қоидаси пайдо бўлганидан кейин, нафақат автоспортда, балки, "Формула-1"да FIA ёки тегишли федерациянинг рухсатисиз сиёсий, диний ва бу борадаги шахсий фикрларни баён қилиш, муҳокама этиш, ташкилот томонидан илгари сурилган нейтралитет тамойилларига зид бўлган изохлар бериш қисман тақиқланди.

Кодекснинг бу банди, табиийки, ортиқчадек кўринади. Чунки 12.2.1.f қоидаси орқали қатнашчилардан FIAга, унинг органлари ёки ваколатли шахсларига, шунингдек, автоспорт ва унинг қадриятларига маънавий зарар етказадиган ҳаракат, сўзлар ёки хабарномалар тарқатиш тақиқланган. Чунки исталган пайтда эҳтиётсиз ишлатилган ибора ёки сўз FIA ёки унинг органларига етказилган зарар сифатида кўрилиши мумкин. Демак, олдинлари ҳам бу борадаги шахсий фикрларни айтиш тақиқ остида бўлган.

Масалан, 12.2.1е пункти бор - у "FIA томонидан берилган қарорларни рад қилиш ёки қила олмаслик" каби қоидабузарликларни саралаб боради. Бироқ Льюис Хэмилтон ташкилот томонидан тақиқланганидан кейин ҳам пирсинг билан мусобақада қатнашдику? Эслатиб ўтамиз, ўша кунлари Майамида Гран-При баҳслари бўлиб ўтаётганди ва ўшанда пойгачилар FIAдан бетон деворни ёпишни ва ўрнини нурларни ютиб турувчи қанотлар орқали тўлдиришни сўрашди. Ўшанда бу биргина пилотнинг пирсинг билан чиқишидан ҳам муҳимроқ бўла олмади.

Хўш, аслида Формула-1 пилотларига сиёсий "жангда" қатнашишни тақиқлаш қанчалик мантиқли? Аслини олганда, бу икки ҳолатда муаммо келтириб чиқариши мумкин: Феттелнинг нефть олишдаги норозилиги, Хэмилтоннинг "Бреонна Тэйлорни ўлдирган полициячиларни хибсга олиш керак" ёзувли либоси.

Лусивилл университетида техник бўлиб ишлаган Бреонна Тейлор полициячилар тақиллатмасдан уйини тунаб кетишганида 26 ёшда эди. Унинг хонадош дўсти Кеннет Уокер эса уйига ўғри оралаган деб ҳисоблаган ва ўзига тегишли тўппонча орқали уларга ўқ узган. Натижада полициячилар ҳам унга жавобан ўқ отишган.

Бреонна шу пайтда овоздан уйғониб кетган ва бир йўла олтита ўқни қабул қилиб олган - ушбу ўқлар изқувар Майлс Косгроув томонидан отилган. Полициячилар унинг уйига наркотик савдоси билан айбланаётгани ва қорадори излагани кирган (Уокер эса уйга унинг рақобатчилари кирган деб ўйлаган), бироқ дорилар топилмаган ва ҳатто Тэйлорнинг ўлимидан кейин у ерда тинтув ишлари ҳам олиб борилмаган.

Кеннет омон қолди, унга айблов эълон қилинганди, бироқ кейин жамият олдида бу олиб ташланди. Қоратанли жамият учун бу шок хабар бўлди. Улар бўлган воқелик учун полициячилардан бор жавобгарликни олиш мақсадида масъуллар - Колин Каперник, Мэжик Жонсон ва Леброн Жеймсга мурожаат билан чиқишди.

Воқелик Кентукки штатидаги Луисвиллда содир бўлди. "Формула-1"нинг америкалик эгалари эса тақдирлаш маросими вақтида ушбу ҳодисани ёдга олишни исташмайди. Мана энди Льюис Хэмилтон буни эслаш керак деяпти. Аслида подиумда ким ўз позициясини билдиришга кўпроқ ҳақли: трассада ўз жонини хавф остига қўяётган пойга совриндори ёки унинг промоутерими, ВИП-ложада ўтирган инсонми? Подиум айнан ким учун чиқариб қўйилган?

Феттелнинг шлеми билан боғлиқ ҳолат эса бироз бошқачароқ - у FIA мотивларини яхшироқ тушунтириб бера олади. Себанинг шлемида нафақат "Формула-1"га, балки, бир пайтлар ўзи шарафини ҳимоя қилган "Астон Мартин" жамоасига ҳам ҳомийлик қиладиган, "Aramco" нефть компаниясида ишлашни тўхтатишга давъат қилувчи шиор ёзилган. Бошқача қилиб айтганда, "Aramco"га қарши Феттель нефтчилар томонидан тўланган пул орқали қарши намойиш қилган. Ўшанда Себ пойга давомида бошқа шлемда иштирок этганди.

Парадоксни қарангки, FIA сиёсий муаммолар билан фақатгина пилотлар сабабли тўқнаш келишмайди. Жиддадаги кўча пойгалари давомида Хэмилтон ракета учирмаган ва Формула-Е бўлаётган пайтда Ар-Риёд томон йўналтирмаган. Бироқ Туркияда фақатгина Туркия томонидан тан олинган Шимолий Кипр Турк Республикаси президенти Мехмет Али Талатни киритишгани учун Гран-при ташкилотчилари 5 миллион доллар жарима тўлашган.

Хўш, Кодескнинг янги банди нимани ўзгартиради? "Liberty"га тегишли "F1TV" журналисти Уилл Бакстон бу борада шундай савол берди: Пьер Гаслига ҳар пойгадан олдин анъанавий дуо қилишига йўл қўйилмайдими? Францияликнинг ҳаракатлари диний қараш ҳисобланади ва унинг ҳаракатлари бошланғич тўсиқларда доимо телеэкран эфирларига тушади. Дуо қилганлиги учун Гаслига жарима баллари ёзилиб, пойгалардан четлатиладими? Ҳозирча юқори бошқарув органларидан тайинли жавоб йўқ.

"Liberty" энди-энди Формула-1га кириб келаётган вақтда янги промоутерлар мухлисларни чемпионат диққат марказига қўйган ҳолда пойгачиларни қаҳрамонларга айлантиришларини айтишганди. Бироқ қаҳрамонга айланиш учун индивидуаллик жуда муҳим, у ўзгача овоз ёки шахсий фикр орқали келмайди.

Хўш, Хэмилтон янги қоидаларга норозилик билдирса нима бўлади? Айтайлик, Льюиснинг IndyCar Ф-1дан кетиши унчалик кўп нарсани ўзгартирмаслиги мумкин, бироқ ундан фойда ҳам бўлмайди. Чунки унинг ўрнини ўртача даражадаги пойгачи эгаллайди. Ф-1 дунёси чегараланмаган, Хэмилтон "IndyCar"да ажойиб кўринмоқда ва ўзи учун мусиқий ҳамда фешн-фаолияти учун келгусига пойдевор яратиб қўйди. Унинг кетиши ким учун фойдали ҳам бўларди ахир?

Балки Алонсо ёки Ферстаппеннинг гапларидан кейин ушбу қоидани тўхтатиб қўйишлари ҳам мумкинми? Бунинг учун уларда ижтимоий тармоқлар ёки ОАВ бор. Улар 10 дақиқада гапларни бутун дунёга тарқатиб юборишади. Аммо, лекин, бироқ... FIA ҳам бундай пайтда уларга санкциялар қўллаши мумкин. бу эса жанжалнинг кучайишига, баёнотларнинг юқори даражага чиқишига олиб келади. Чунки 2021 йили Абу-Даби Гран-присидан кейин 12.2.1.f қоидасини бузган инсонлар жазосиз қолиб кетди.

Бизнингча, янги қоидалар кутилган эффектни бермаса керак. Аммо шу орқали FIA ўз майдонида қандайдир кераксиз фикрлар янграмаслиги кераклигини ва уни хушламаслигини тушунтираётгандек. Бироқ бизни бошқа нарса ажаблантирмоқда: "Формула-1" узоқ йиллар давомида индивидуаллик ва маркетологлар назорати остида турадиган сўзларнинг чиқиб кетиши сабабли танқид қилинди. Лекин ҳозир эса кимдир ўз овозини бироз баландлатса, FIA уларнинг овозини ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг