UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0

10 дек 12:26
Янгиликлар

Болалар спорти

Тажрибали мураббийлардан ёшларга "мастер класс"!

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда ҳудудда жойлашган 4-сонли, 5-сонли ва 31-сонли умумий ўрта таълим мактабларида маҳорат дарсларини ташкил қилди.

Маҳорат дарсларига туман БЎСМ бокс тўгараги тренери, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Аталанта-96 ёзги олимпиада ўйинлари бронза медали совриндори Карим Тўлаганов ҳамда Испаниянинг “Nex Star” футбол академиясининг Ўзбекистондаги филиали бош мураббийи Жон Эберилар иштирок этди.

Маҳорат дарсларига жами 400 нафардан ортиқ спортга иштиёқманд ёшлар қатнашди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга маҳоратли тренерлардан жавоб олишди. Дарслар якунида ёшларга туман БЎСМ томонидан эсдалик совғалари топширилди ҳамда иқтидорли ёшлар болалар-ўсмирлар спорт мактабига саралаб олинди.

Зангиота туманида Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, БЎСМ ҳамда Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бу каби тадбирлар яна давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг