UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0

02 дек 17:39
Янгиликлар

Велоспорт

Тажрибали велоспортчи Ольга Забелинская спортчилик фаолиятини якунлади

Бу ҳақда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси хабар берди.

"Ўзбекистон велоспорт миллий терма жамоаси аъзоси, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби, Олимпия ўйинлари совриндори Ольга Забелинская профессионал спортчилик фаолиятини якунлади. Шу муносабат билан велоспорт федерациясида тадбир ташкил этилди. Унда федерация раҳбарияти, мураббийлар ва ёш спортчилар иштирок этди. 

Ольга Забелинская ўз фаолиятини эсга оларкан, ёш спортчиларга ўрнак бўладиган жиҳатларни санаб ўтди. Шу ўринда, умидли спортчиларимиз ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга тажрибали велопойгачидан жавоб олишди. Тадбир сўнгида мутасаддилар собиқ спортчимизга қўлга киритилган натижалар ҳамда терма жамоа билан босиб ўтилган йўл учун миннатдорлик билдиришди. 

Маълумот учун, Ольга Забелинская 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди", дейилади ташкилот хабарида.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг