UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0

14 фев 22:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Таниқли промоутер Эдди Хирн Ўзбекистонда бокс оқшоми ташкил этиш ҳақида гапирди

Бокс оламининг дунёга машҳур промоуторларидан бири, Matchroom Boxing компанияси раҳбари Эдди Хирн Ўзбекистонда бокс оқшоми ташкил этиш ҳақида гапирди.

Бу ҳақида Talksport.com сайтига асосланиб Boxer_Tv канали маълум қилмоқда. 

У Муроджон Аҳмадалиевнинг ҳимоя жанги ҳақида ҳам гапирди.

"Мен унинг ҳимоя жангини (IBF камари учун даъвогар, япониялик Рёсуке Ивасага қарши) Ўзбекистонда ташкил қилишни истардим. Энди биз Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримовни битта жанг оқшомига қўйиб, Ўзбекистонда ажойиб бокс оқшоми ташкил қила олишимиз мумкин. Биз у ерда 60 000 чипта сотишимиз ҳам мумкин. Ишониб бўлмайдиган нарса дейсизми? Шунинг учун ҳам мен буни синаб кўришни истайман "- деди Эдди Хирн.

Маълумот учун, айни пайтда Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиевнинг "Matchroom Boxing" компанияси билан сопромоушенлик (қўшма промоутерлик) шартномалари мавжуд. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
15 фев 23:14:29
Ilxom Abdullajonov
arenayam yoq bogandayam xirini chiptalari arzon sotilmidi 10 ming 100 ming sum emas
   
15 фев 15:04:22
Сурхон Барлос
Пахтакорни камида 60 минг ўриндиқли Ўйингоҳга айлантириш керак. Агар қайта реконструкциядан кейин ҳам 35-40 минглик ўйингоҳ бўлса, ҳозирги ҳолатида қолгани яхши..
   
15 фев 05:02:55
Sherzodij
bizda Bunyodkor stadioni bor.balkim Paxtakordir, boks kechasiga /orindiqlar/moslashtirasa 60 ming muxlisga yetar
   
14 фев 23:25:14
CHELSEA2211
60 ming arenamiz yög'u?
   
14 фев 22:32:02
Bobonur Nurmatov
Yahshi uylapti lekin unaqa kotta arena yugde bizada
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг