UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0

27 апр 09:55
Янгиликлар

Шахмат

“Tashkent Open XII”. Ниғматов мағлубиятсиз одимламоқда, 4-турда у гроссмейстерни енгди

Пойтахтимизда шахмат бўйича Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган “Tashkent Open XII” халқаро турнири давом этмоқда.

Мусобақада 12 мамлакатдан келган шахматчилар ғолиблик йўлида ўзаро рақобатлашишяпти. Ўз тарихида ўн иккинчи бор ўтказилаётган халқаро турнирнинг соврин жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб шахматчи 3 000 долларга эга бўлади. 

Беларуслик халқаро гроссмейстер Кирил Ступак (2556) турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси ҳисобланади. Кеча тўртинчи тур учрашувлари ўтказилди. Ўтган йилги турнирда иккинчи ўринни эгаллаган Ступак 4-турда ўзи сингари 3 очкога эга бўлиб турган ҳамюртимиз Саидакбар Сайидалиевни мағлубиятга учратди. 

Мағлубиятсиз одимлаётган ёш шахматчимиз Ортиқ Ниғматов кетма-кет тўртинчи ғалабасига эришди. Бу сафар у халқаро гроссмейстер мусобақанинг тўртинчи тартиб рақамли шахматчиси Жаҳонгир Воҳидов (2546)дан устун келди. 

Яна бир ёш шахматчимиз Никита Хорошев оқ доналарда ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев билан муросага келди. Турнир жадвалида Ступак ва Ниғматов 4тадан очко жамғариб, қўшҳокимлик қилишяпти. Бугун 5-турда айнан икки пешқадам ўзаро тўқнаш келади. Ҳамюртларимиздан Никита Хорошев ва Нодирбек Ёқуббоевда 3,5тадан очко бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг