UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

21 июн 11:10
Янгиликлар

Хоккей

Ташкил топганига кўп бўлмаган "Бургут" хоккей клуби атрофида ҳавотирли миш-мишлар тарқалмоқда

Теглар :  ХоккейБургут
Тошкентнинг янги профессионал хоккей клуби - "Бургут" расмий рўйхатдан ўтмагани ва Қозоғистондаги мусобақаларда иштирок этмаслиги айтилмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг shaiba.kz нашри хабар бермоқда.

Жамоа ташкил этилганидан кўп ўтмай, ўз олдига қўйган мақсадларини эълон қилди. Янги клубнинг Телеграм-каналида трансферлар ҳақида мунтазам хабарлар берила бошланди.

19 май куни "Бургут" жамоа тарихидаги илк бош мураббий - таниқли Александ Висоцкий тайинланганини маълум қилди.

Афтидан, ҳаммаси жойидадек кўринади, бироқ бир қанча шов-шувли шартномалардан сўнг клуб расмий манбалари бирданига жим бўлиб қолди. Яқинда бўлиб ўтган Қозоғистон чемпионати хоккей клублари раҳбарларининг йиғилишида эса "Бургут" янги аъзо сифатида таништирилмаган. Қолаверса, Қозоғистон кубоги формати ҳам номаълумлигича қолмоқда.

Шунингдек, Александр Висоцкий билан шартнома имзолангани расман эълон қилинганига қарамай, тошкентликлар ўз тарихидаги илк мавсумни бошқа мураббий бошчилигида бошлаши мумкин. Бу Петропавловскдан таклиф этилган Галим Мамбеталиев бўлиши мумкин.

Баъзи манбалар клуб ҳали умуман молиялаштирилмаганини ҳам айтмоқда.

"Ҳумо" хоккей клубининг матбуот хизмати раҳбари Александр Малишев эса бу вазиятга муносабат билдирар экан, клуб Ўзбекистон хоккей федерациясида рўйхатдан ўтмагани ва шу сабабли ҳеч қандай мусобақаларда иштирок эта олмаслигини, уларнинг "Алпомиш" муз саройидан фойдалинишини ва йиғин 8 июль куни Олма-Ота шаҳрида бошланишини айтиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг