UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

26 фев 19:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Тавсия қиламиз: Канелонинг янги жанги томошабинлар учун ажойиб завқ. Унинг рақиби тажовузкор ва Альварес бундайларни ёқтиради

Попкорнларни тайёрланг.

Дунёнинг энг яхши боксчиси Сауль Альварес барчани ҳайратга солмоқда. Икки ойда - икки жанг. Унинг мақоми учун ажойиб кўрсаткич. Бу сафар энг кучли рақиб билан эмаслиги аниқ - туркиялик Авни Йилдирим. Аммо у камар учун даъвогарлик қилмоқда.

Мексикаликнинг бошқа иложи йўқ. Чунки у суперўрта вазн тоифасида барча чемпионлик камарларини бирлаштиришга бел боғлаган. Май ойида у ҳақиқатдан ҳам энг яхши боксчи - WBО чемпиони Билли Жо Сондерсга қарши жанг ўтказади.


28 февралга ўтар кечаси рингда кафолатланган томоша бўлади. Йилдирим куч жиҳатидангина устун бўлиб қолмай тажовузкор ҳам ҳисобланади. "Канело" тажавузкорларни ранг-баранг услубда енгишни яхши кўради ва билади. 

Альварес учун Йилдирим билан жанг унинг фаолиятидаги 58-жанг бўлади. "Канело" Хулио Сезар Чавеcдан кейин энг яхши чемпион. Ўзининг узоқ йиллик промоутери Оскар Де Ла Хойя билан хайрлашгандан сўнг, эркин агентга айланди ва қанчалик тез-тез жанг қилишини ўзи ҳал қилади. 2012 йилда биринчи ўрта вазнда жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган ва дунёдаги энг яхши боксчи номига сазовор бўлгунга қадар мексикалик бир йилда икки маротаба рингга кўтариларди. Бу бокс юлдузлари учун мутлақо нормал кўрсаткич ҳисобланади.

Энди Альварес қаттиқ режимга ўтишга қарор қилди. Яқиндагина 2021 йилда тўртта жанг қилмоқчилигини айтиб ҳаммани ҳайратга солди:

"Бу йил учта жанг қилишни жуда хоҳлайман. Аммо мен ҳар доим яна биттасига очиқман. Бундай имконият мавжуд. Мен бу ҳақда аллақачон ўйлаб кўрганман. Мен фаол бўлишни, машғулотларни ва спорт залида вақт ўтказишни ёқтираман".

Фаолликни давом эттириш истагидан ташқари, сайёрамизнинг энг яхши боксчисининг яна бир истаги аниқ - имкон қадар тезроқ DAZN билан шартнома тузиш. 2018 йилда у 10 та жанг учун 365 миллион долларлик рекорд шартномани имзолаган.

"Канело" туфайли DAZN атрофида қанча мухлис тўпланишини инобатга олсак, шубҳасиз, платформа эгалари ҳар қандай ҳолатда ҳам асосий юлдузни сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Бу фақат тўловлар амалга ошган тақдирдагина мумкин бўлади. Мексикалик боксчи ўз промоутерига эга бўлса, ўз мақомига мос келадиган пулни сўрайди.

Дарвоқе, Саулга рақиб танлаш бўйича музокаралар бошланганда, DAZN бошлиқлари Йилдирим номзодига қатъий равишда қарши чиқдилар, аммо Альвареснинг Каллум Смитга қарши жангидан сўнг дарҳол Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) аралашиб, Авнини расмий даъвогар деб эълон қилди.

Туркиялик боксчига қарши кураш 30 ёшли Канело учун фаолиятидаги 58-жанг бўлади. Мексикаликнинг ўзи яна 6-7 йил рингга кўтарилишини таъкидламоқда. Шуни инобатга олсак, Саулнинг жанглари сони 100 га яқинлашиши мумкин. Бу ҳозирги давр учун ажойиб кўрсаткич. Мексикалик буюк боксчиларнинг энг охиргиси - Хулио Сезар Чавес.

Ҳеч ким Йилдиримга ишонмайди, лекин у ўзини иккинчи рақамли деб ҳисобламайди.

Авни Йилдирим учун "Канело"га қарши кураш ҳаётда бир марта бўладиган имконият. Авни Альварес учун Геннадий Головкинга қарши жангда асосий сппаринг шериклардан бири бўлган. 

Бу тасодиф эмас - туркияликнинг услуби GGG услубини имкон қадар эслатиб туради. Йилдирим ҳамиша куч жиҳатдан ажралиб туради. Жуда содда услуби туфайли лақаби ҳам мавжуд - Жаноб Робот. У Авнига осонроқ рақиблардан ўтишга имкон берди, бироқ техника ва яхши зарба эгаси кичик Крис Юбенк кабилар билан учрашиб қолганида фақатгина рақибнинг ишини осонлаштиради. Бундай маҳорат соҳиблари билан тўқнашиш жуда хавфли. Юбенк Йилдирим билан уч раунд курашди.

Эҳтимол, Альварес билан ҳам шундай бўлиши мумкин. Бу рақибларнинг ҳужумда яхши ҳаракат қилишига имкон беради. Яққол мисол: 2015 йил май ойидаги Жеймс Криклендга қарши кураш. Рингда Крикленд ва Сауль томонидан ижро этилаётган буқалар жанги.


Экспертлар Йилдиримга юқори баҳо бермаяптилар, турклар эса бундан ғазабланишмоқда:

"Катта жанг. Мен учун ажойиб имконият. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман, тўлиқ тайёрман. Ҳеч қачон бундай қулай вазиятга эга бўлмаганман. Руҳий жиҳатдан ҳам тайёрман.

Ҳамма менга иккинчи рақамли деб қарамоқда? Бундай эмас, чунки мен ўзимга ва мураббийимга ишонаман. Мен камар учун келганман. Иккинчи эмасман ва бошқалар айтган гапларга аҳамият бермайман. Ҳеч кимнинг фикрига эътибор берманг".

Альварес эса бўлажак жанга проффесионалларга хос қарайди ва ҳатто рақибга нисбатан ҳаддан ташқари ҳурмат билан муносабатда бўлади.

"Мен ўзимни Йилдиримдан устун ҳис қиляпман, лекин мен ҳам у каби машқ қиламан - бу менинг энг катта жангим. Паст баҳо бериш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Биламан, бу бокс, битта зарба ҳамма нарсани ҳал қилиши мумкин. Мен ҳеч кимни камситмоқчи эмасман.


Фаворит эканлигимни инкор этмайман, лекин бокс жуда қийин спорт тури. Ўйлайманки, Йилдирим яхши рақиб бўлади. У ажойиб боксчи. Менимча бокс шоусига ташриф буюрадиган ёки телевизорда томоша қиладиган мухлислар учун ҳаяжонли жанг ўтказамиз", - деди Канело.

Аммо Альварес бир нарсада шубҳасиз ҳақли - бу кураш туркларнинг вакилидан анча устун бўлган Каллум Смитга қарши жангдан кўра ёрқинроқ бўлади.

Буларнинг барчаси мексикалик учун фаолиятидаги асосий синовлардан бири Головкиндан анча хавфли Жо Сондерс билан тўқнашув учун идеал келишувдир. Эслатиб ўтамиз, жанг бизнинг вақтимиз билан 28 февраль тонгида ўтказилади.

Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг