UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41Мавсумнинг илк IJF мусобақаси - Португалия Гран-Присига қуръа ташланди 0 19:54Собиқ UFC жангчиси Бразилияда ўғрини тутишга ёрдам берди + ФОТО 0 19:54Australian Open турнирининг иккинчи финалчиси ҳам маълум 0 19:33"Челси" январда Пулишични сотмоқчи эди. Трансферга жароҳат халақит қилди 0 19:12Артур Бетербиев: " Танлаш имкони бўлганида ҳеч қачон боксчи бўлмас эдим" 0 18:51Алекс Волкановски Ислам Махачевнинг жангдаги имкониятлари ҳақида гапирди 0 18:30Дос Аньос Дастин Порьега ярим ўрта вазнда жанг ўтказишни таклиф қилди 0 18:09"Атлетико" ПСЖ ҳимоячисига қизиқмоқда 0 17:48Оскар Де Ла Хойя: "Дана Уайтнинг аҳмоқ эканлигини ҳамма билади" 0 17:27ООК Россия ва Беларусни Осиё ўйинларида иштирок этишга таклиф қилди 0 17:14Исроил Мадримов навбатдаги жангга тайёргарлик кўриш учун учиб кетди! + ВИДЕО 0 17:06Достон Ҳамдамов жароҳат олди 0 16:45Стерлинг - Сехудо жангининг янги санаси маълум қилинди 0 16:24Қозоғистонлик теннисчи Australian Open илк финалчиси! 0 16:03Боксчи йигитлар ҳам умужамоа ҳисобида Осиёда биринчи бўлишди 0

24 янв 19:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Нима учун Федор Емельяненко UFC'да жанг қилмади?

Федор Емельяненко фаолиятидаги хайрлашув жангига тайёргарлик кўрмоқда.

Рақиб - Раян Бaйдер, Bellator 290. Емельяненко Bellator'да 2017 йилдан бери жанг қилмоқда ва бундан олдин Pride, Rings, Strikeforce, М-1 Global ва Rizin FF'да жанг қилган.

Промоушенлар рўйхатида UFC йўқ. 

Дана Уайт лигаси ҳар доим дунёдаги энг яхши жангчиларни бирлаштирган, аммо Емельяненко ўтишига рози бўлмаган. Нега?

Емельяненконинг бошқа промоушен билан шартномаси ва Уайтнинг ўз позициясидан воз кечмаслиги Емельяненконинг UFC'га ўтишига тўсқинлик қилди.

Ҳаммаси 2007 йилда бошланган. Кейин Уайт Емельяненкони танқид қилди, чунки Дананинг фикрича, у фақат кучсиз рақибларни мағлуб этган. Уайтнинг позицияси: UFC'да энг яхшилар йиғилади. Емельяненко билан унинг ўтиш даври бўйича музокаралар 2009 йилда бошланган, аммо илк таклифлар бундан ҳам олдинроқ бўлган. Асосий йиғилиш яна бир қанча вакиллар иштирокида бўлиб ўтди. Емельяненко томонидан промоутер Вадим Финкелштейн қатнашди.

Улар бир вақтнинг ўзида бир нечта позицияларда UFC билан келиша олишмади:

• Монополизация (Емельяненко фақат UFC'да жанг қилиши мумкин эди);

• Реклама шартномалари;

• Ваъдалар ва ҳужжатлардаги фарқ;

• Емельяненко ва Strikeforce шартномаси.

Федор ва Уайт ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди ва кейин адвокатлар билан маслаҳатлашишди. Емельяненко бу вазиятни шундай тушунтирди: «Албатта, суҳбатда битта нарса ваъда қилинган, аммо ҳужжатларда бутунлай бошқача нарса кўрсатилган». Уайт Емельяненкога эртами-кечми бундай шартномага рози бўлишини ва UFC'да жанг қилишни хоҳлашини айтди.

2009 йилнинг ёзида Уайт унинг жамоаси Емельяненконинг ташкилотга ўтиши учун ҳамма нарсани қилганини айтди. Бу жиддий молиявий таклифни англатарди. Ўша пайтда Емельяненко аллақачон Strikeforce билан шартнома имзолаган эди. Шу боис, у UFC билан келишувни суд сари қадам деб ҳисоблади. Унинг айтишича, Уайт ва унинг шериклари ўзларини қўпол тутган.

Бундан ташқари, иккала томон ҳам янги ечимларни излашди. Емельяненко Strikeforce ва UFC'га камар учун қўшма жанглар ташкил этишга рози бўлишни таклиф қилди. UFC Емельяненконинг тўлиқ ўтишини талаб қилди. Фаолиятидаги танаффус пайтида (2012-2015) у UFC'дан Брок Леснар билан жанг ўтказиш таклифини олди. Уайт жанг аввалроқ назарда тутилганлигини таъкидлади. Ҳеч нарса содир бўлмади.

2011 йилда Strikeforce ташкилоти UFC томонидан сотиб олинди ва бир неча йил ўтиб тарқатиб юборилди. Strikeforce ўз мустақиллигини сақлаб қолди ва ўзи курашди. Ташкилот тарқалгандан кейин жангчилар UFC билан шартномалар олдилар. Емельяненко бу ташкилотда бошқа жанг қилмади: у Японияда ва М-1 Global'да эди. 

Кейин у отасининг ўлими ва оиланинг таъсири остида октагонни тарк этди (у қизларига вақт ажратмоқчи эди).

Музокараларнинг яна бир босқичи - 2016 йилда содир бўлди. Емельяненкодан янги шартлар: унинг бутун жамоаси UFC'га ўтади. Бунда Дана Уайт ўз фойдасини кўрмади. Кейинчалик Емельяненко тафсилотларни ошкор қилди: «Мен айтдим: мана менинг жамоам. Мен шартномани ҳам, гонорар миқдорини ҳам муҳокама қилишга тайёрман. Улар менга фақат мен билан қизиқишларини қаттиқ тушинтиришди». Шу билан охирги суҳбат тугади.

Воқеаларнинг ушбу версияси Емельяненко ва Bellator ўртасидаги шартнома тафсилотлари фонида ҳақиқий кўринади. Келишув вақтида Bellator унинг жамоасидаги барча жангчиларни қабул қилаётганини дарҳол эълон қилди. Ундан олдин Емельяненконинг UFC'га ўтиши учун яхшироқ шароитлар мавжуд эди. 

UFC янги таклиф тайёрлаётганда, Уайт пулни биринчи ўринга қўйди. Емельяненко бу ҳақда бир неча бор гапирган ва бундай позицияни эгаллашдан бош тортган. UFC шартномалардан мос келмайдиган кичик бандларни олиб ташламади. Уайт жамоасининг хатти-ҳаракати ҳам шартнома имзолашга салбий таъсир қилди: Емельяненко шунчаки UFC томонидан ҳақиқий қизиқишни кўрмади.

Шартнома билан боғлиқ вазият атрофида ҳар доим учинчи томон фикрлари мавжуд эди. Финкелштейн 2016 йилда очиқчасига Емельяненкони  UFСга ўтишга ундаган, чунки бу унинг молиявий ва спорт истакларини ҳал қилади. Кормье Федор UFC'да ўртамиёна жангчи бўлиб қолади, деб ҳисобларди.

Емельяненко ва Уайт кўп марта алоқаларни янгиладилар, аммо ҳаммаси бир хил сценарий билан тугади. Bellator'да Емельяненко мос менежер Скотт Кокерни топди ва дарҳол таклиф қилинган шартларга рози бўлди. Федорнинг Кокер ҳақидаги барча ҳикоялари чексиз ҳурматдан иборат: «Мен ҳаётимда Скотт каби одамларни камдан-кам учратганман. У ўз сўзига эга инсон».

Федор Емельяненконинг ўз орзулари рўйхати мавжуд эди - унда фақат бир нечта жангчилар бор эди. Масалан, Кейн Веласкес ва Даниэль Кормье. Иккаласи ҳам UFC афсоналари сифатида тарихда қолди, аммо Емельяненко билан жанг қилмасдан. Унинг ўзи Леснарга қарши муваффақиятсиз кураш ҳақидаги ҳикояни сохта деб атади: «Бу жанг шоу учун кўпроқ керак эди».

Уайт Емельяненко билан келишувлар бузилганидан хавотирда. Ўтган йили Уайт Емельяненко 45 ёшида UFC'да жанг қилмаслигини айтди. Кейин у Strikeforce промоушени билан тузилган шартнома туфайли бу фикрига жавоб олди. Емельяненко яна бир бор шундай деди: «Агар UFC хоҳласа, мен улар билан жанг қилган бўлардим».

Дана Уайт ҳали ҳам Емельяненкога Леснар билан жанг қилиш учун катта таклиф бўлганини таъкидламоқда. Ундан кейин у бошқа UFC жангчилари билан тўқнашиши мумкин эди. Емельяненко билан хайрлашув жанги ўтказадиган Раян Бейдер 2016 йилнинг ноябригача ташкилотда қолди. У фаолиятидаги биринчи мағлубият - Жон Жонсга ютқазганини орадан 12 йил ўтиб ёдга олди. 

Энди Bellator Емельяненко учун катта жанг майдонига айланди, у ерда Федор собиқ UFC жангчилари фонида ўзини синаб кўради. Емельяненконинг 2017 йилдан буён рақиблари: Митрион, Мир, Соннен, Бейдер, Жексон, Жонсон. Уларнинг барчаси Bellator'дан олдин UFC октагонига чиққан. Янги шароитда Емельяненко уларга қарши тўртта ғалабага эришди ва икки марта мағлуб бўлди. Мағлубият Бейдер билан биринчи жангда содир бўлди.

Емельяненко 2019 йилда ўзи учун UFC'да иштирок этиш имкониятини ёпди. «UFC'да жанг қилиш истаги йўқ. Bellator билан жуда яхши муносабатдаман» - деди. У UFC атрофидаги барча гаплар ҳаддан ташқари шов-шувли эканлигини тушунтирди ва Bellator'нинг жангчиларга инсоний муносабатни алоҳида таъкидлади.

Дана Уайт ҳали ҳам Емельяненконинг рад этилган биринчи таклифи ҳақидаги ҳикояни эслайди: «У ҳаётидаги энг катта битимни рад этди». UFC жамоаси муваффақиятсиз музокаралар туфайли ҳатто қувонди. Емельяненконинг позицияси: шунчалик катта пул эдики, у ҳатто UFC учун ҳам ортиқча бўлар эди. Уайтнинг фикрича, Емельяненко ўша пайтда нотўғри иш қилган.


championat.com сайти асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг