UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

21 окт 13:17
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Тавсия қиламиз! Хабибни мағлуб деб ҳисобласа бўладиган жанги бор

Ўшанда Хабиб бирор марта тейкдаунларни амалга ошира олмаган, рақиби эса Хабибни ағдаришга эришган эди.

Гэтжи шу ҳақида эслади.

Шу ҳафта охирида Хабиб Нурмагомедов ўзининг фантастик рекордини ўрнатиши мумкин. Агар Хабиб жангда ғалаба қозонса, 29-0 ҳисобини ўрнатади. Марҳум отасининг режаларига кўра Хабиб 30-0 дан сўнг ўз фаолиятини тугатиши керак. 

Хабибнинг статистикасидаги "0" унинг UFCдаги иккинчи жангидаёқ барбод бўлиши мумкин эди. 2012 йилнинг 7-июль санасида ёш Хабиб тажрибали Глейсон Тибауга қарши октагонга чиққанди. 

Ўшанда доғистонлик жангчи ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонганди. Аммо, Гэтжи, Тони Фергюсон, Глейсон Тибуа ва кўпчиликнинг фикрича, Хабиб ўшанда мағлуб бўлган.

Ўша кеча Хабибнинг ўзи ҳам ғалаба қозонганига шубҳа қилган эди.

Ростан ҳам бу жанг шубҳали натижа билан тугаган. Ҳатто, Жо Роган ва Марк Голдберг жанг давомида Хабибга бу жанг катта мактаб бўлгани, уни мағлуб бўлаётганини таъкидлашган. 

"Бу тўқнашув ёш жангчига катта мактаб бўлаяпти. Шундай тажрибали жангчи билан чиқиб жанг қилишига қойил қолиши керак. Хабиб кучлироқ бўлиб қайтади», -деган эди Жо Роган. 

Аммо жангда кутилмаганда Хабиб ғалаба қозонади. Ҳаттоки, жангчи ўз интервьюсида натижадан ҳайратланганлигини айтган эди. 

"Натижа эълон қилинаётган пайтда 80%га унинг ғалабасини тахмин қилган эдим. У тажрибали жангчи. Жангни қайта томоша қилганимдан сўнг эса ғалаба қозонганимни тушундим. Қўлимни кўтаришганда мен шунчаки шок ҳолатида эдим", - деган эди Хабиб Нурмагомедов. 


Бугунги кунда ўша жанг Хабиб рақибларининг асосий қуроли ҳисобланади. Биринчи бўлиб Тони Фергюсон ўша жанг ҳақида эслади. 

"Хабиб жуда заиф. Унинг Тибау билан ўтказган жангини кўринглар, кейин эса мен Тибау билан нима қилганимни кўринглар. Мен Хабибнинг Яквинта билан жангини аренадан туриб томоша қилдим ва у ҳақида ҳаммасини тушундим", - дейди Тони. 

Эслатиб ўтиш керак, Фергюсон Тибау билан Хабибдан уч йил кейин жанг қилган. Тони икки ярим дақиқада Тибау масаласини ҳал қилган эди. 

Ҳозир эса, Фергюсоннинг гапларига Гэтжи ҳам қўшилмоқда. 

"Ўйлашимча, Хабиб ўша жангни бой берган. Мен шундай ҳисоблайман", - дейди Гэтжи. 


Аслида-чи? Аслида ўша жангда нима бўлган эди?

Биринчидан, бу жанг Хабиб рақибини бирор марта партерга йиқита олмаган ягона жанг ҳисобланади. Нурмагомедов 13 марта буни амалга ошириш учун ҳаракат қилади, аммо бирор марта бунинг уддасидан чиқа олмайди. Аксинча, Тибау Хабибни йиқитиб 8 сония партерда вазиятни назорат қилади. Ўша пайтда уларнинг вазни ўртасидаги фарқ сезиларли бўлган. 

"Менинг вазним жанг оралиғида 95-96 кг эди. 24 соат ичида мен 10-12 кг, агар яхшироқ ҳаракат қилсам 15 кг вазн ташлашим керак эди. Хабиб билан жангда мен тахминан 84 кг вазнда эдим", - деб эслайди Тибау.

Абдулманноп Нурмагомедов бу жангни қуйидагича эслаганди:

"Бу Хабибнинг иккинчи жанги бўлган. Унинг вазни бу жангда 77 кг эди. У 5 кг вазн ташлаган ва жанггача 75-76 кг вазнга қайтган эди. Тибуа ўша пайт 84 кг эди. Улар ўртасидаги фарқ саккиз килограмм эди. Бу умуман бошқа вазн тоифалари. Биз жуда кўп ишладик. Тайёргарлик давомида тўрт марта диетологга мурожаат қилгандик". 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Хабиб ўзидан тажрибалироқ ва оғирроқ жангчини партерга ололмади, шу билан бирга рақибига ҳам ҳеч нима қилиш имконини бермади. Бу жанг Тибаунинг 35-жанги эди. 

"Вазн ўлчаш маросимида Глейсон менга жуда катта кўринди. Қандай қилиб вазни ортиқча эмаслигига ҳайрон қолдим. Эртаси куни жангда у янада каттароқ кўринганди", - эслайди Хабиб Нурмагомедов. 

Хабибнинг мағлубияти ҳақидаги гап сўзларни кўпайтирган иккинчи сабаб бу – зарбалар сони. Расмий статистика бўйича Глейсоннинг 110 зарбасидан 46 таси аниқ бўлган. Хабибнинг 112 зарбасидан 33таси ўз манзилига етиб борган. Аммо, прессинг, марказ назорати, рақибни сеткага тираш каби бошқа жиҳатлар ҳам натижага таъсир қилган.

Биринчи раунд ўрталаридан Хабиб марказни эгаллайди. Ҳар сафар партерга олишга уринишлардан сўнг Хабиб Глейсонни бурчакка тақайди. Умумий ҳисобда 4 дақиқа 26 сония Хабиб назоратида ўтган бўлса, Тибау бор йўғи 17 сония назоратни қўлга олади. 

Тибуа бутун жангни сеткага тиралган ҳолда ўтказади, Хабиб тинмай босим қилади. Шу сабабли охирги натижа: 112:110 Хабиб фойдасига бўлади. Глейсон 13 та зарба кўпроқ берганига қарамасдан жангдаги назорат туфайли ҳакамлар Хабиб Нурмагомедовни ғолиб деб топишади.  Шунга ўхшаш вазиятнинг ёрқин мисолларидан бири: Жон Жонснинг сўнгги жанглари. Уларда америкалик жангчи назорат ҳисобига ғалабаларга эришмоқда. 

Хабиб шунчаки бу жангни мутлоқ назоратда ўтказмаганди. Жанг тенгма-тенг кечганди. 

Ўтган йили Глейсон шу жангга тўхталганди:

"Ҳамма шу ҳақида гапиряпти. Мен ўша жангда ғалаба қозонган эдим. Ҳозирда мен Хабиб билан дўстман. Мен унга "Сен ўша жангда ютқазган эдинг", - деб айтаман, у эса "бўлиши мумкин, бўлиши мумкин", - дейди. Жанг ростан ҳам тенгма-тенг кечганди. Мен Хабибнинг тейкдаунларидан қочгандим. Унга жуда кўп зарбалар бергандим. Ҳамма мени ғалаба қозонганимни таъкидлайди".

Хабиб бу гапларга жавоб қайтаргани йўқ. Балки, Хабиб Нурмагомедов фахрий жангчини хафа қилишни хоҳламагандир.


sports.ru сайти асосида Жалолхон тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг