UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

22 июн 17:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайрон Вудли: "Жейк Полни уч раундда нокаут қиламан"

Собиқ UFC жангчиси Тайрон Вудли блогер Жейк Пол билан ўтказадиган жанги ҳақида фикр билдирди.

Жейк ва Вудли 28 август куни ўзаро бокс қоидалари бўйича жанг қилишади.

"Менимча, бу жанг уч раунд давом этади. Уни биринчи раундда нокаут қиламан десам, бу кулгили эшитилади. Кимдир Тайрон Вудли билан жанг қилаётган бўлса, унга яхшилаб ҳимояланишни маслаҳат бераман. 

Бу жанг мен учун янги саҳифа. Қандай тушунтирсам экан, сиз бирор бир жангчини мағлуб қилганингиздан сўнг, ҳамма сизни ўтмишдан кимларни ютганингизни унитиб, фақат шу жангингизни гапиришади. Ушбу жанг ҳам айнан шундай бўлади. 

Мен Жейкни нокаут қиламан, аммо унга жуда кўп зарар етказмаслигим лозим. У рингга реванш учун қайтса, мен банкни икки марта ўмаргандай бўламан", - деди Тайрон Вудли.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг