UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

03 сен 17:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади

WBC, WBO, IBO, WBA Super, The Ring ва IBF йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри IBF, WBA, WBO ва IBO камарларининг собиқ эгаси Энтони Жошуа манзилига кескин фикр билдирди.

"Жошуа, қаердасан? Битим ҳали ҳам имзоланмади, бу нарса жонимга тегиб кетди. Тилга олинган исталган жойда жанг қилишга тайёрман. Англия, Ирландия, Вегас, Нью-Йорк, яна Англия, яна Ирландия, яна Нью-Йорк. Эшит, мен ҳар сафар "Ҳа, ҳа, ҳа, ҳа, ҳа" деб жавоб берганман. Ҳеч қандай шартларсиз. Ростини айтсам, менга сен қўрқаётгандек туюляпсан. Менимча, сен жанг қилишни хоҳламаяпсан ва шунчаки ҳаммани алдаяпсан. Буни ҳис қиляпман. Сен йиллар давомида шундай қилиб келдинг. Мени мағлуб этиш учун кўп имкониятларинг бўлди, лекин ич-ичингдан буни хоҳламадинг.

Хўш, кел, охирги марта рингга чиқишга журъатинг етадими ёки йўқ, кўрамиз. Иккаламиз ҳам 37-38 ёшдамиз. Бу шунчаки муштлашув, бокс жанги. Сени аллақачон кўп марта нокдаунга учратишган. Балки, бир-икки марта ўрнингдан туролмассан ҳам. Хўш, нима бўпти? Энг ёмони нима бўлиши мумкин? Сени юз фоиз тор-мор этаман, лекин илгари содир бўлмаган ҳеч қандай ғайритабиий нарса юз бермайди", — деди Фьюри ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилган видеода.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ британиялик боксчилар ўртасидаги жанг 20 ноябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг