UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

06 сен 15:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди

Супероғир вазнда британиялик собиқ жаҳон чемпионлари Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги анчадан бери кутилаётган жанг амалга ошишга яқин турибди.

Тайсон Фьюри UFC ва Zuffa Boxing промоушенлари раҳбари Дана Уайтга ҳамюрти Энтони Жошуа билан жангни ташкил этишдаги роли учун ошкора миннатдорлик билдирди.

"Унутмасимдан олдин, ушбу жангни ташкил қилаётгани, Netflix билан келишувга эришгани ва ишни охирига етказгани учун Дана Уайтга раҳмат айтмоқчиман, — деди Фьюри ижтимоий тармоқларга жойлаган видеосида. — Ажойиб иш. Эдди Хирн эса бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини тан олишга журъати етмайдиган майда ҳасадгўй. Аммо мен эркак сифатида, Эдди ва бошқалар йиллар давомида уриниб, уддалай олмаган улуғвор ишни амалга оширган бошқа бир эркакка ҳурмат бажо келтирмасдан иложим йўқ. Катта раҳмат, Дана, сен ҳақиқий афсонасан. Менинг назаримда, дунёдаги энг яхши промоутерлардан бири ва шунчаки ажойиб инсон".

"Аммо ҳозирча жанг ҳали расман тасдиқлангани йўқ, — дея қўшимча қилди Фьюри. — Бу қўрқоқлар ҳали ҳам қочиб юрибди, Эдди эса ҳамон сафсата сотмоқда".

Эслатиб ўтамиз, Фьюри ва Жошуа ўртасидаги жанг бўйича музокаралар уни америкалик телетомошабинлар учун қулай бўлиши мақсадида Лондондан Нью-Йоркка кўчириш зарурати туғилганда берк кўчага кириб қолди. Жошуанинг манфаатларини ҳимоя қилувчи промоутер Эдди Хирн шу муносабат билан қўшимча талаблар қўя бошлади, хусусан, АҚШда қўшимча солиқлар тўлаш зарурати туфайли гонорарни оширишни талаб қилди. Шу билан бирга, у Жошуа Лондондаги "Уэмбли" стадионида ҳеч қандай шартларсиз жанг қилишга тайёрлигини таъкидлаган эди.

Душанба куни Эдди Хирн Фьюрининг вакили бўлган ҳамкасби Фрэнк Уоррендан олган ултиматум муддати тугайди. Агар томонлар шу вақтгача келишувга эриша олмасалар, Фьюри янги рақиб излашни бошлайди ва барибир 20 ноябрь куни Нью-Йоркда жанг ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг