UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

25 авг 14:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон ММАчи ва блогер ўртасидаги жанг учун тахмин билдирди

Майк Тайсон UFC собиқ жангчиси Тайрон Вудли ва блогер Жейк Пол ўртасидаги бокс жанги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Пол жуда яхши зарбага эга. Ўйлайманки, у Вудлини мағлуб этади. Вудли кучли зарба берувчи эмас. Кўриниб турибдики, у ўз карьерасидаги сўнгги катта пулни олиш учун рақиб сифатида Полни танлаган», - дея BoxingScene Тайсондан иқтибос келтиради.

Жейк Пол ва Тайрон Вудли 28 август куни жанг қилади. Жанг Огайо штатида бокс қоидаларига мувофиқ бўлиб ўтади. Аввалроқ, Вудли UFC'даги жангларидан кўра, бу жанг учун кўпроқ пул олишини тан олган эди.

Вудли, шунингдек, «банкни икки марта талон-тарож қилиш» учун блогер билан иккинчи жангга умид қилаётганини айтди. Эътибор беринг, Тайрон собиқ UFC чемпиони. Пол UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг