UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

21 фев 16:44
Янгиликлар

Дзюдо

Тел-Авив "Катта Дубулға" турнирида ТОП-8`дан жой олдик

Уч кун давомида Исроилнинг Тель-Авив шаҳри дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнирига мезбонлик қилди.

Мусобақада дунёнинг 60 давлатидан жами 418 нафар дзюдочи турнир медаллари ҳамда Токио Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқди. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси ҳам ўз имконияти ва маҳоратини синовдан ўтказди. Илк бор IJF мусобақасида иштирок этган ёш дзюдочиларимиз Жалолиддин Бойназаров ва Шоҳруҳ Бахтиёров учун Тель-Авив татамилари катта имтихон бўлди. Айтиш мумкинки, бу йигитлар ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам турнирда ғалаба ҳиссини туя олишди ва ўз ҳисобларига мос равишда 120 ҳамда 160 рейтинг очколарини қўшиб қўйишди. 

Умумий иштирокимизга келсак, терма жамоамиз Исроил турнирида 1 та олтин, 2 та бронза медали билан якунда умумжамоа ҳисобида 60 давлат орасида 8-ўринни банд этди. Бу яхши натижа. Шарофиддин Болтабоев олтин медаль ва 1000 рейтинг очкосига эга бўлди. Ушбу натижаси эвазига у ТОП-10 рейтингга кириб олади. -66 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Нуриллаев ва Муҳриддин Тиловов бронза медали ҳамда 500 рейтинг очкосини қўлга киритди. 

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Истанбул - Тошкент рейси билан тунги соат 01:55да юртимизга қайтиб келади. Энди бор эътибор 5-7 март кунлари пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо" арена саройида ўтказилувчи Тошкент "Катта Дубулға" турнирига тайёргарликка қаратилади. Бўлажак мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир вазн тоифасида 4 нафардан дзюдочиси билан иштирок этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг