UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

18 ноя 18:22
Янгиликлар

Теннис

Теннис бўйича Ўзбекистон кубогининг сўнгги кунидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Республика олимпия захиралари теннис кортларида Ўзбекистон кубоги учун бўлган баҳслар ниҳоясига етди.

Қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Омина Валихонова финалда Ясмина Каримжоновага қарши кортга чиқди. Ўйин шиддатли тус олди. Омина 1-сетда мағлуб бўлган эрсада, кейинги сетларда ўйин тақдирини ўз томонига оғдира олди - 2:6, 6:3, тай-брекда 10:5. 

Ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳслари ҳам жуда қизиқарли ўтди. Олимжон Набиев финал учрашувида Темур Соттимовни 0:6, 6:1, тай-брекда 10:1 ҳисобида енгди. 

Жуфтлик баҳсларида Нигина Абдураимова/Ясмина Каримжонова жуфтлиги Моҳира Алимова/Омина Валихоновани 6:2, 6:3 ҳисобида осонгина мағлуб этди. Ўғил болалар ўртасидаги учрашувда эса Самандар Абдумаликов/Файзулло Мирзағаниев жуфтлиги Исфандиёр Маҳмудов/Абдураҳмон Саидмуҳаммедов ҳамкорлигидан 4:6, 6:4, тай-брекда 10:8 ҳисобида устун келди. 

Аралаш жуфтлик, яъни микс баҳсида эса Милана Масленкова/Одил Каримов жуфтлиги Муслима Охунова/Самандар Абдумаликов тандемини 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. 

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан таъсис этилган диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг