UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0

20 май 17:17
Янгиликлар

Теннис

Теннисчиларга кўрсатиладиган ёрдам пуллари миқдори маълум қилинди. Рўйхатда ўзбекистонлик теннисчилар ҳам бор

Теглар :  Теннис
ATP, WTA, ITF ва "Улкан тож" турнирлари пандемия вақтида рейтинги паст бўлган теннисчиларга молиявий ёрдам кўрсатиш критерияларини аниқлаб олди.

ATP рейтинги яккалигида 101-500, жуфтликда 51-175-ўринларни эгаллаб турган теннисчиларга кўмак берилади. Яккалик теннисчиларига 8650 доллардан, жуфтлик рейтингидаги спортчиларга 4330 доллардан. 

Ўтган йили 250 минг доллардан кўп, ёки сўнгги тўрт йил ичида миллион доллардан кўп пул ишлаган, шунингдек дисквалификация қилинган теннисчиларга пул берилмайди. 

Маълумот учун, ўзбекистонлик эркак теннисчилар ичида Денис Истомин (156), Ҳумоюн Султонов (311) ва Санжар Файзиев (489) жаҳон рейтингида ТОП-500га киради. Қайд этиш лозим, ATP сўнгги маротаба рейтингини 16 март куни эълон қилган. 

WTA эса яккаликдаги аёл теннисчиларга 10400 АҚШ долларидан берадиган бўлди. Олдинги йилда 350 минг доллар, сўнгги тўрт йилда 1,4 миллион ва бутун фаолияти давомида 3,5 миллиондан ортиқ пул топган теннисчиларга молиявий кўмак берилмайди. Лекин хабарда айнан қайси ўринлардаги теннисчиларга бундай ёрдам кўрсатилиши айтилмаган. 

Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик теннисчи қизлар ичида Сабина Шарипова (364) ва Акгуль Аманмурадова (407) кучли 500ликдан ўрин олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг