UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0

07 дек 17:03
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Теннисдаги миллионлар: 2023 йилда ким қанча ишлаб топди?

Теглар :  Теннис
2023 йилги теннис мавсуми якунланди. Хўш, ортда қолган мавсумда Ким қанча ишлаб топди?

Шу ҳақида батафсил сўз юритамиз. Ига Свёнтек бу йил энг кўп ғалабага эришган бўлишига қарамай, Карлос Алькарасдан камроқ пул ишлади. Умуман олганда, жорий ийл аёл теннисчилардан ҳеч ким 10 миллионлик маррани забт эта олмади. 

Рейтинга назар соладиган бўлсак, топ-25 талик қуйидагича кўринишда: 

Дастлабки 5 таликда фақат бир нафар аёл теннисчи мавжуд. Энг яхши 25 таликда 15 нафар эркак ва 10 нафар аёл спортчиларни кўриш мумкин.  


Қизиқарли статистикалар: 

- Новак Жокович ўзининг мукофот пулларининг 87% ни 5 та турнирдан – 4 та «Ката дубулға» ва якуний турнирдан олган. У мавсумнинг энг ката чекини олди – деярли 4,5 миллион доллар. 

- Даниил Медведев нафақат натижалар, балки пул томонлама ҳам энг муваффақиятли йилини ўтказди. У шу пайтга қадар бунчалик кўп пул (9, 239, 679 доллар) ишлаб топмаганди. Аввалги рекорди 2021 йилда қайд этилганди (7,5 млн доллар). 

- Маркета Вондроусова бита турнир – Уимблдонда мукофот пулининг 2/3 қисмини олди. Маркета Лондонда 2 974 458 доллар ютиб олди. 

- Янник Синнер фаолиятининг энг яхши мавсумида бутун карьреаси давомида йиғган даромадидан кўпроқ (8, 349, 392 доллар) «соққа қилди». 

- Йил якунига кўра, Андрей Рублёв эркаклар тенниси тарихидаги даромадлар бўйича (инфлацияни ҳисобга олмаган ҳолда) кучли 30 таликка кирди. 

- «Ката дубулға»да ғалаба қозона олмаган Александр Зверев ҳозирда ATP тарихида қўлга киритилган муофот пуллари бўйича олтинчи, Медведев эса саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. 

- 20 ёшли Хольгер Руне фаолиятидаги мукофот пуллари бўйича аллақачон 142-ўринни банд этган, Алькарас бўлса якунда топ-20 таликка киришга муваффақ бўлди. 

- Мария Саккари сўнгги WTA турнирига захира теннисчиси сифатида қўшилди. У ерда 3 бор мағлуб бўлган бўлишига қарамай, 198 минг доллар ишлади ва юнон спортчиси 25 таликка «илиниб қолди». 

- Коко Грауфф ва Жессика Пегула жуфтлик баҳсларида энг кўп даромад (715 740 доллар) кўрди. 

- Топ-25 эркаклар орасида энг муваффақиятли жамоадош Андрей Рублёв бўлди. У 368 363 доллар даромад қилди. 


Теннис тарихида энг кўп пул ишлаб топган спортчилар рўйхати: 

- Александр Зверев ва Петра Квитова Виктория Азаренка ва Стен Вавринкани қувиб ўтиб, кучли 20 таликка киришди 

- Медведев энг ката сакрашни амалга оширди – 12 поғона. Иккинчи ўринда Стефанос Циципас – 8 поғона. 

- Топ-50 таликда иккита янги «қиёфа» мавжуд: Ига Свёнтек ( 2015 йлдан профессионал) ва Григор Димитров (2008 йилдан профессионал). 

- Каролин Возняцки 2020 йилда теннисни тарк этган эди, бироқ бу йил қайтиб келди. 

- Келгуси йилда кимнингдир мукофот пули бўйича тарихдаги энг яхши 10 таликка кириш эҳтимоли анча юқори.


sports.ru сайти асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг