UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

04 дек 19:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Теренс Кроуфорд Жервонта Девис ва Райан Гарсия ўртасидаги жангда ким ғалаба қозонишини айтди

Ярим ўрта вазн тоифасида WВО чемпиони Теренс Кроуфорд Жервонта Дэвис ва Райан Гарсия ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу яхши жанг бўлади. Бизда "Танк" ва Райан исмли ажойиб жангчи бор. Менимча, бу қарама-қаршиликда Дэвис устунликка эга. Аммо, Райанни эътибордан четда қолдирмаслик керак. Унинг кучли чап хук зарбаси бор, бўйи баланд ва тез. Иккала йигитнинг ҳам тезлиги яхши, лекин Гарсия ҳам чаққонроқ.

Ҳамма уларга қараб: "Жервонта Райанни нокаутга учратади", демоқда. Гарсия масофани назорат қила олса, бу жангда ғалаба қозониш учун яхши имконияти бўлади. Албатта, агар "Танк" яқинлашса, у ҳолда зарба беради ва биз унинг жангларида бўладиган асосий нарсани – нокаутни кўрамиз. Қандай бўлмасин, бу ажойиб жанг бўлади", - деди Кроуфорд.

Эслатиб ўтамиз, Дэвис ва Гарсия ўртасидаги жанг 15 апрель куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг