UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0

20 мар 13:23
Янгиликлар

Токио-2020

Терма жамоаларимиз Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни давом эттиришмоқда

Маълумки, бугунги кунда бутун дунё коронавирус билан курашмоқда.

Ушбу хавфли вируснинг тарқалиши туфайли кўплаб глобал воқеалар ва тадбирлар бекор қилинмоқда ёки қолдирилди. Шубҳасиз, спорт соҳаси ва у билан боғлиқ барча нарсалар ҳам мазкур эпидемия сабаб хавф остида қолган эди. Хусусан, бу йил 4 йилликнинг асосий спорт тадбири бўлмиш Олимпия ўйинлари Токио шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Бироқ коронавирус ёхуд олимлар томонидан “пандемия” деб номланган хавфли вирус мусобақанинг ўтказилишига таъсир қилмоқда. Халқаро Олимпия қўмитаси Олимпиадани бекор қилиш ёки кечиктириш бўйича муҳокамаларга нуқта қўйиб, мусобақанинг ўз вақтида ўтиши бўйича расмий баёнот берди. 

Шунингдек, ХОҚ барча атлетларни Олимпия ўйинларига тайёрланишга чақирмоқда. Ўзбекистон ҳукумати томонидан Республика аҳолисини, шунингдек, спортчиларни эпидемиядан сақлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. ХОҚнинг жорийнинг йил 12 март куни берган тавсиясига кўра атлетларни Олимпия ўйинларига тайёрлаш давом этади. 

Шу билан бирга, терма жамоа аъзоларининг халқаро спорт мусобақалари ва хорижий ўқув-машғулот йиғинларидаги иштироки, мусобақалар ва бошқа спорт тадбирларидаги иштироки вақтинча тўхтатилди.

Юқоридаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда спортчиларимизнинг тайёргарлигини максимал даражада кучайтириш мақсадида йиғинлар юртимиз ҳудудида жойлашган спорт базаларида давом этмоқда.

Ҳозирги кунда академик эшкак эшиш, бўйича терма жамоамиз Туябўғиз сув омборида тайёргарлик олиб бормоқда. Эртадан мазкур сув ҳавзасида байдарка ва каноэчиларимиз ҳам янги машғулотларга киришадилар.

Дзюдо, таэквондо, пара-таэквондо каби терма жамоаларимиз тоғли ҳудудларда йиғин бошлаган бўлса, спорт ва бадиий гимнастикачиларимиз пойтахтимиздаги базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда. 

Таъкидлаш жоиз, барча машғулот майдонлари хавфсиз зонада олиб борилади. Ҳар бир спортчи федерация раҳбарлари ва тиббий ходимларнинг қатъий назоратида бўлиб, кунига 3 маҳал қатъий белгиланган текширувда бўлишади. 

Шунингдек, барча спорт иншоотлари зарур дезинфекцияловчи воситалар билан таъминланган. Спортчиларга гигиена бўйича барча маълумотлар тақдим қилинган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, барча машғулотлар карантин режимида ўтказилади. Бегона одамларга кириш ман этилиб, барча зарур профилактика чоралари кўрилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг