UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

04 июн 09:49
Янгиликлар

Таэквондо

Терма жамоамиз Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлди!

1-3 июнь кунлари Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WТ бўйича Ҳарбийлар ўртасида 27-жаҳон чемпионати ўтказилди.

Мусобақада дунёнинг йигирмадан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафардан зиёд спортчи ғолиблик йўлида даянга чиқди. Уч кун давом этган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам барча вазн тоифаларида тўлиқ таркибда иштирок этди.

Қувонарлиси, мусобақа якунига кўра, спортчиларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин

Улуғбек Рашитов (68 кг) 

Жасурбек Жайсунов (80 кг)

Шухрат Салаев (87 кг)

Никита Рафалович (+87 кг)

Феруза Содиқова (62 кг)

Гулсанам Алижонова (73 кг).


Кумуш

Мадина Мирабзалова (57 кг)

Светлана Осипова (+73 кг).


Бронза

Самира Адашалиева (46 кг)

Зухра Тожиматова (49 кг)

Маржона Примова (53 кг) 

Озода Собиржонова (67 кг).

Энг муҳими, эркаклар терма жамоамиз ҳам, аёллар терма жамоамиз ҳам мусобақада Эрон, Корея Республикаси каби кучли мамлакатлар терма жамоаларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг