UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

17 сен 07:27
Янгиликлар

Тадбирлар

Термизда аҳоли иштирокида эрталабки сайр ва оммавий бадантарбия ташкил этилди

“Ҳар куни беш минг қадам юрамиз” шиори остида Термиз шаҳридаги Санъат саройи боғида омма иштирокида эрталабки сайр ва оммавий бадантарбия ташкил этилди.

Шаҳар жисмоний тарбия ва спорт, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ташаббусида ўтказилган тадбирда нуроний отахон ва онажонлар, ўрта авлод вакиллари, спортчилар ва ўқувчи ёшлар иштирок этди. Унда соғлом турмуш тарзи, зарарли одатларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири тарғиб қилиниб, жисмоний фаоллиги қўллаб-қувватланди.

“Куз фаслида турли касалликлар қўзғалишини кўпчилигимиз яхши биламиз. Бу мавсумда жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш инсон саломатлигини мустаҳкамлаб, касалликларни четлаб ўтишга кўмаклашади. Мазкур тадбир доирасида ҳамкорларимиз билан тоза ҳавода эрталабки сайр қилишга аҳоли кенг қатламларини жалб этишни мақсад қилиб олганмиз. Шу боис ҳар куни эрта тонгда юмшатилган карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда енгил жисмоний тарбия машқларини бажариб, сўлим боғда эркин сайр қилишни йўлга қўйдик. Бу жараёнда сафларимиз кун сайин кенгайиб боришига ишончимиз комил”, дейди Термиз шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Илҳом Абсаттаров.

Президентимизнинг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини янада кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойиллари кучайтирилиб, ўсиб келаётган ёш авлод зарарли одатлардан асраб қолинмоқда. Маҳаллалар, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида жисмоний тарбия ва спорт фаолияти тизимли ташкил этилиб, соғлом турмуш тарзи қўллаб-қувватланаётир.

Мутахассисларнинг айтишича, ҳар кун тонгда тоза ҳавода сайр қилиб, енгил жисмоний машқларни бажариш ҳам ортиқча вазндан қутилиш, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, қондаги холестерин даражасини меъёрида сақлаш ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар профилактикасида ўзига хос ўрин тутади. Тонгда пиёда юришнинг ана шундай ҳадисини олган кекса авлод вакиллари эрталабки сайрни кунлик одатга айлантирган.

“Аслида инсон учун тонгги сайр ва енгил бадантарбия машқлари фасл танламайди. Мана, ёшим саксонда бўлди. Кўп йиллардан буён эрталабки тоза ҳавода юришни одат қилиб олганман. Бунга тенгқурларимни ҳам жалб этганман. Тонгда сайр қилиб, тоза ҳавода бир пас гурунг қиламиз. Ёшлик даврларимизни эслаб, кайфиятимизни кўтарамиз. Руҳан тетиклашамиз. Шу боис ҳамиша тетик бўлиб юраман. Узоқ умр кўриш сирини сўраган ёшларга жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш ва алкогол ичимлик, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш каби зарарли одатлардан тийилишда, дея баралла айтаман”, дейди вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, сенатор Орзиқул Соатов.

Тадбир иштирокчилари маҳалла ёшлари ўртасида эрталабки юришнинг соғлом турмуш тарзига аҳамиятини кенг тарғиб қилишга, ҳар кун тонгда сўлим боғда учрашиб, биргаликда сайр этишга келишиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг