27 сен 09:03
Янгиликлар
Дзюдо
Бугун Термиз шаҳрида “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бўлиб ўтади
Мамлакатимизнинг энг жанубий ҳудуди ҳисоб бўйича ушбу туркум мусобақаларининг олтинчисига мезбонлик қилмоқда.
Термиз шаҳридаги вилоят Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби татамиларида юртимизнинг деярли барча вилоятларидан келган дзюдочилар кун давомида ўзаро кучлиларни аниқлашади.
Мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этувчи бу галги мусобақада эркаклар ўртасида -66, -81, +90 кг, аёлларда эса +70 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Саралаш баҳслари соат 09:00да бошланади. Барчани муросасиз кечиши кутилаётган дзюдо беллашувларига таклиф қиламиз.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Ўхшаш янгиликлар
15:58
Кучли жамоаларни таслим этган Uzbekistan Team блиц бўйича Жаҳон чемпионати совриндорига айланди 0
Фикрлар