20 авг 09:26
Янгиликлар
Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида
Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари иштирок этган турнир классик шахмат йўналишида 9 турдан иборат айланма тизимида ўтказилди. Жавоҳир Синдаров кетма-кет икки ғалабасидан кейин сўнгги 9-турда пешқадам ва шу билан бирга мусобақанинг амалдаги чемпиони америкалик Уэсли Сога қарши қора доналарда ўйнади. Фақат ғалабагина Жавоҳирга чемпионлик учун курашиш имконини берар эди. Аммо муросасиз баҳс дуранг натижа билан якунланди. Турнинг қолган барча партияларида ҳам гроссмейстерлар дурангга имзо чекишди.

Шу тариқа, Жавоҳир Синдаров 5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди. Германиялик Винсент Кеймер ҳам 5 очко билан бронза медалига лойиқ кўрилди. Уэсли Со ва ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа 5,5 очкодан тўплашди. Чемпион қоидага кўра тай-брекда аниқланди. Унда Со ғалаба қозониб, ўз чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Уэсли икки карра чемпионга айланди.

Тўлиқ иштирокчилар таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруана (АҚШ), Прагнанандҳаа Рамешбабу (Ҳиндистон), Уэсли Со (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Аниш Гири (Нидерландия), Винсент Кеймер (Германия), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Йорден ван Форест (Нидерландия), Сэм Севьян (АҚШ).

Фикрлар