UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0

30 июн 08:48
Янгиликлар

Токио-2020

Тезкор штаб РСТИАМ билан базалардаги вазиятни текширмоқда

Теглар :  Тезкор штабМОҚ
Спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлик жараёнини кучайтириш бўйича МОҚ қошидаги тузилган Тезкор штаб фаолияти ҳар қачонгидан ҳам қизғин кечмоқда.

МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги тузилган ушбу штаб Қўмита қошидаги РСТИАМ билан спорт базаларини назорат қилиб бормоқда.

Даставвал, Республика махсус комиссиясининг янгича талаблари, унинг мазмуни бўйича Шерзод Ташматов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қарорда кўрсатиб ўтилган янги талаблардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Унга кўра, спорт базаларида 24 соатлик навбатчилик йўлга қўйилган бўлиб, бириктирилган масъуллар ушбу вақт мобайнида атлетларимизнинг машғулот жараёнини назорат қилиб боришади.

Ҳозирда Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган аксарият атлетларимиз Ангрен шаҳри яқинидаги “Дукент” ва “Янгиобод” базаларида бўлиб туришибди. Тезкор штаб вакиллари белгилаб берилган вазифалар асосида РСТИАМ мутасаддилари билан базалардаги эпидемиологик вазиятни ўрганиб боришмоқда. 

Иш жараёнида ошхона, машғулотлар зали, базага кириш-чиқиш йўлида дезинфекция ишлари олиб борилиб, базадаги ҳар бир вакилнинг саломатлигини кўздан кечирилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг