UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0 10:55Шауб Нурмагомедовнинг мағлубияти ҳақида: "Навбат Махачевга!" 0 10:28Рафинья, Беллингем, Обамеянг, Баэна ва Теналья Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзод сифатида кўрсатилди 0 09:56Сонг Нурмагомедов устидан қозонилган ғалаба тасодифий эмаслигини исботлади 0 09:27Dana White's Contender Series 4-ҳафта натижалари: беш нафар жангчи UFC билан шартнома имзолади 0 08:54Арман Царукян Ислам Махачевнинг рекордини янгиламоқчи 0 08:23Месси шарафига Аргентинадаги кейинги турнинг барча ўйинлари 10-дақиқада тўхтатилади 0 07:58UFC Дэн Хукерга фаолиятидаги энг катта гонорарни тўлайди 0 07:32Шевченко жароҳат олди, UFC вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг ташкил қилади 0 07:01US Open 2026. Камилла Раҳимова 1/16 финалда. Эндиги рақиба дунёнинг 1-ракеткаси! 0 19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0

20 янв 09:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

The Ring журнали йиллик мукофотларга номзодларни эълон қилди (барча даъвогарлар)

Нуфузли The Ring журнали саккизта номинация бўйича йиллик мукофотларга даъвогарлар рўйхатини тақдим этди.

Ҳар бир номинацияда беш даъвогар бор. Улардан энг нуфузлиси "Йилнинг энг яхши боксчиси" номинацияси бўлиб, бу номга россиялик Дмитрий Бивол даъвогарлардан бири ҳисобланади. У 2025 йил яримоғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлганди. Ўтган йили фаолиятини якунлаган америкалик Теренс Кроуфорд ушбу номинация ғолиблиги учун асосий даъвогар ҳисобланади.    

Барча номинация бўйича ғолиблар 30 январь куни Нью-Йорк шаҳрида Madison Square Гарденда бўлиб ўтадиган The Ring 6 бокс оқшоми арафасида эълон қилинади.

Қуйида саккизта йиллик The Ring мукофотига номзодлар келтирилган.

"Йил боксчиси" (эркаклар):

Дмитрий Бивол (24-1, 12 KO), яримоғир вазнда WBA, IBF ва WBO чемпиони;

Теренс Кроуфорд (42-0, 31 KO), фаолиятини мағлубиятсиз, иккинчи ўрта вазнда WBA, IBF ва WBO йўналишларининг амалдаги чемпиони сифатида якунлади;

Наоя Иноуэ (32-0, 27 KO), биринчи ярим енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони;

Жесси Родригес (23-0, 16 KO), биринчи ўта енгил вазнда WBC, WBA ва WBO чемпиони;

Фабио Уордли (20-0-1, 19 KO), супероғир вазнда WBO чемпиони.


"Йил жанги":

Дмитрий Бивол — Артур Бетербиев 2;

Кенширо Терадзи — Сеиго Юри Акуи;

Крис Юбанк — Конор Бенн 1;

Наоя Иноуэ — Рамон Карденас;

Абдулла Мейсон — Сэм Ноукс.


"Йил боксчиси" (аёллар):

Эвелин Бермудес (22-1-1, 8 KO), биринчи енгил вазнда WBO ва IBF чемпиони;

Мизуки Хирута (10-0, 2 KO), биринчи энг енгил вазнда WBO чемпиони;

Микаэла Майер (22-2, 5 KO), биринчи ўрта вазнда WBC, WBA ва WBO йўналишлари чемпиони;

Элли Скотни (11-0, 0 КО), биринчи ўта енгил вазнда IBF ва WBO чемпиони;

Кэти Тейлор (25-1, 6 KO), биринчи ярим ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпиони.


"Йил нокаути" (жуфтликдаги ғолиблар биринчи кўрсатилган):

Фабио Уордли — Жастис Хани (КО10);

Брайан Норман — Жин Сасаки (КО5);

Александр Усик — Дэниэл Дюбуа (КО5);

Жесси Родригес — Фернандо Мартинес (КО10);

Фрэнк Мартин — Рансес Бартелеми (КО4).


"Йил раунди":

Каллум Смит — Жошуа Буатси (6 раунд);

Сейя Цуцуми — Дайго Хига (9 раунд);

Кенширо Терадзи — Сеиго Юри Акуи (12 раунд);

Крис Юбанк — Конор Бенн 1 (12 раунд);

Филип Хргович — Дэвид Аделейе (8 раунд).


Йил кутилмаган (апсети) боксчиси (ғолиб биринчи бўлиб кўрсатилган):

Роландо Ромеро (UD12) — Райан Гарсия;

Экоу Эссуман (UD12) — Жош Тейлор;

Армандо Ресендис (SD12) — Калеб Плант;

Рикардо Сандоваль (SD12) — Кенширо Терадзи;

Фабио Уордли (ТКО11) — Жозеф Паркер.


"Йил мураббийи" (қавс ичида шогирдлари кўрсатилган):

Роберт Гарсия (Жесси Родригес ва Вержил Ортис);

Руди Эрнандес (Дзюнто Накатани ва Энтони Оласкуага);

Шинго Иноуэ (Наоя ва Такума Иноуэ);

Брайан Макинтайр (Теренс Кроуфорд ва Кейшон Дэвис);

Мэнни Роблес (Армандо Ресендис ва Мизуки Хирута).


"Йил кашфиёти":

Пэт Браун (5-0, 5 KO), 26 ёш, Буюк Британия, яримоғир вазн;

Жон Оробио (16-0, 14 KO), 22 ёш, Колумбия, биринчи ярим ўрта вазн;

Рейто Цуцуми (4-0, 3 KO), 23 ёш, Япония, биринчи енгил вазн;

Бен Уитейкер (10-0-1, 7 KO), 28 ёш, Буюк Британия, яримоғир вазн;

Эмилиано Варгас (16-0, 13 KO), 21 ёш, АҚШ, биринчи яримўрта вазн.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг