UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

24 мар 10:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тим Цзю Фундорага қарши бирлаштирувчи чемпионлик жангига тайёргарлик кўрмоқда + ФОТО

Биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача) тоифасида WBO чемпиони Тим Цзю (24-0, 17 KO) ижтимоий тармоқдаги саҳифасига машғулотидан суратлар жойлади.

Австралиялик боксчи 31 март куни Лас-Вегас шаҳрида америкалик Себастьян Фундора (20-1-1, 13 KO)га қарши рингга кўтарилади. Цзюдан бўйи деярли икки қарич баланд бўлган Фундорага бу жанг камарни қўлга киритиш учун яхшигина имконият. У фаолиятида 22 та жанг ўтказган бўлса, ҳали бирон марта ҳам чемпионлик камари учун рингга чиқмаган.  

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Себастьян Фундора жароҳат сабаб сафдан чиққан америкалик Кит Турманнинг ўрнини эгаллаганди. Фаолиятидаги ягона мағлубиятини Брайан Мендосадан қабул қилиб олган. Цзю ҳам бўлажак жангжа WBO камари ёнга WBC чемпионлик камарини қўшиб қўйиш учун ҳаракат қилади. 

Маълумот учун, биринчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари Исроил Мадримовга тегишли. Балки, ҳамюртимиз кейинги жангини Тим Цзю - Себастьян Фундора жанги ғолибига қарши ўтказар. Бу ҳолатга жароҳатидан фориғ бўлиб қайтадиган Кит Турман ҳалал бериши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг